Жорий йилнинг 14 февралида Кўксарой қароргоҳида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлари билан ўтказилган мулоқотида ёш авлод вакиллари билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш борасида сўз юритилди ва бир қатор таклифлар тингланди.

Қувонарлиси, самимий мулоқот жараёнида давлатимиз раҳбари ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган учта муҳим ҳужжатни имзолагани айтилди. Шунга мувофиқ, Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди. Қолаверса, олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилиши маълум қилинди. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилиши, банк республика Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда битирувчиларнинг ташаббус-ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этиши таъкидланди. 

Бунинг натижасида олий таълим муассасалари ва тижорат банклари ҳамкорлигида “Келажакка қадам” дастурини амалга татбиқ этишга киришилди. Президентимизнинг “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, олий ўқув юртларида “Келажакка қадам” марказлари ташкил этилди. 

Наманган давлат университетида ҳам Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” вилоят филиали билан ҳамкорликда “Келажакка қадам” маркази фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур марказнинг асосий вазифаси битирувчилар ва қуйи босқич талабаларининг ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, бунинг учун ўқув-тренингларни ўтказиш, тайёр лойиҳаларни молиялаштириш учун банкнинг ҳудудий филиалига йўналтиришдан иборат.

– Лойиҳа доирасида республика ва вилоятдаги нуфузли иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларига зарур кадрларга бўлган эҳтиёжни платформага жойлаштиради. Ушбу платформа орқали битирувчилар ва юқори босқич талабалари ўзларига мақбул бўлган бўш иш ўринлари ва иш берувчиларнинг таклифларидан хабардор бўлиш имкониятига эга бўлади. Ажратилган 20 миллион доллар маблағ эса битирувчиларнинг ишга жойлашгунгача бўлган даврида, амалиёт ўташ ва ишга мослашув ойларида уларни моддий қўллаб-қувватлаш учун катта манба вазифасини ўтайди. Албатта, бу битирувчилар бандлигини таъминлашда кўмак беради ва ижтимоий ҳимоя вазифасини ҳам бажаради. Кўзда тутилган лойиҳаларимиз бўйича бир қатор семинарларни ташкил этиб, уларга профессор-ўқитувчилар, шунингдек, соҳага тегишли корхона-ташкилотларнинг тажрибали мутахассислари жалб этилган, – дейди Наманган давлат университети проректори Дилшодбек Холматов.

Тренерлар ўқув-семинарлар давомида талабаларга ғоя асосида бизнес режа тузиш, уни тайёр лойиҳагача олиб бориш шартлари, лойиҳаларни қулай шартларда молиялаштириш ҳақида тўлиқ тушунча бермоқда. Шунингдек, ёшлар олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича маълумотларга эга бўлади. Наманган давлат университетида шу кунгача ушбу семинар-тренингларга 3 мингдан зиёд талабалар жалб этилди.

Эътиборлиси шундаки, комиссия томонидан келажакда ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятидаги талабаларнинг 100 дан зиёд лойиҳаси молиялаштиришга лойиқ, деб топилди. Наслли қорамолчилик, маркетинг, хизмат кўрсатиш йўналишлари, иссиқхона, нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ва ўқув марказларини ташкил этиш бўйича юборилган лойиҳалар ёшларнинг тадбиркорликка қизиқиши баланд эканидан далолат беради.

– Мени мутахассислик дипломини қўлга олгач, қаерда ишлайман, деган савол қийнаётган эди, – дейди НамДУ талабаси Санжарбек Мусулмонқулов. – Бунга “Келажакка қадам” дастури орқали аниқ ечим топдим. Бу бизнес ғояларимизни лойиҳага айлантириб, уни қандай амалга ошириш йўлларини ҳам кўрсатиб бермоқда. Бу дастур биз ёшларнинг янги стартаплари, янги бизнесларига кенг йўл очмоқда. Мақсадим – юртимизга ташриф буюрган туристларга сифатли хизмат кўрсатиш ва юқори даражадаги қулайликларни яратиш. Шу мақсадда меҳмонхоналарда cатeринг хизматини йўлга қўйишни режалаштирганман. Бу бизнесни бошлашда банк томонидан битирувчи талабаларга ажратилган кредитдан унумли фойдаланишни режа қилдим.

Бир сўз билан айтганда, “Келажакка қадам” дастури ёшлар келажагини мустаҳкамлаш, уларни касбга йўналтириш ва ўз бизнесини бошлашда катта аҳамият касб этмоқда. Ўзига хос ғояларга эга ёшларнинг режаларини рўёбга чиқариш ва битирувчиларни кафолатланган иш ўрни билан таъминлаш баробарида мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий секторнинг ўрнини ҳам кучайтиради.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажакка қадам”: битирувчиларнинг лойиҳалари қўллаб-қувватланади