"Келажак муҳандислари" халқаро фестивали ғолиблари тақдирланди
Уч кун давом этган мазкур йирик тадбир инновацион ғоялар, технологик янгиликлар ва кучли рақобат муҳитига бой бўлди.
Якунда барча йўналишлар бўйича энг кучли жамоа ва иштирокчилар аниқланиб, муносиб тақдирландилар. Ғолиблар пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ҳамда етакчи компанияларда амалиёт ўташ имкониятига эга бўлдилар.
Хусусан, машинасозлик йўналишидаги “Янги авлод автомобили” мусобақаси фестивалнинг энг диққатга сазовор беллашувларидан бири бўлди: Унда
1-ўрин (75 млн сўм) — Тошкент Турин политехника университетининг “Arlot group” жамоаси
2-ўрин (50 млн сўм) — Жаслар технопарки ва Нукус давлат техника университетининг “Арал Дриве” жамоаси
3-ўрин (30 млн сўм) — Андижон давлат техника институтининг АСТИ Мотоспорт жамоаси
Робототехника йўналишидаги “Robot sapyor” мусобақаси ҳам катта қизиқиш уйғотди. Бу йўналишда тақдим этилган инновацион ишланмалар мамлакатимиз мудофаа тизимини янада такомиллаштиришга ҳисса қўшса ажаб эмас.
1-ўрин (20 млн сўм) — Қуруқликдаги қўшинлар институтининг «Сапёрлар» жамоаси
2-ўрин (5 млн сўм) — Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг «Arlot group» жамоаси
3-ўрин (10 млн сўм) — Наманган давлат техника университетининг “Ultimate robot” жамоаси
“Архитектура муҳандислиги” йўналишида ўтказилган “Энг яхши қурилиш конструкцияси” мусобақаси ҳам юқори савияда ўтди. Иштирокчилар зилзилабардош, инновацион ва замонавий конструктив ечимларни тақдим этдилар. Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин (20 млн сўм) — Тошкент архитектура ва қурилиш университети жамоаси
2-ўрин (15 млн сўм) — Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш университети жамоаси
3-ўрин (10 млн сўм) — Наманган давлат университети жамоаси
“Қишлоқ хўжалиги” йўналишидаги инновацион техникалар мусобақаси ҳам юқори савияда ўтди. Унда замонавий агротехнологиялар, экинларни суғориш бўйича рақамли ечимлар ва автоматлаштирилган тизимлар кенг намойиш этилди. Ғолиблар қуйидагича аниқланди:
1-ўрин (20 млн сўм) — Тошкент ирригация институтининг “Агро муҳандислар” жамоаси
2-ўрин (15 млн сўм) — Андижон давлат техника институтининг АСТИ АгроРобоСтарс жамоаси
3-ўрин (10 млн сўм) — Кибернетикада инновациялар АТ-паркининг «Статус» жамоаси
Халқаро иштирокчиларнинг фаол қатнашуви фестиваль нуфузини янада оширди. Турли мамлакатлардан ташриф буюрган ёшлар ва экспертлар ўртасида самарали мулоқот йўлга қўйилиб, янги ҳамкорлик алоқалари шаклланди.
Фестиваль доирасида ўтказилган “ШҲТнинг 100 нафар келажак инноватори” халқаро олимпиадаси ҳам алоҳида эътиборга молик бўлди. Авиация йўналишидаги дрон футбол мусобақаси халқаро миқёсдаги кучли рақобат ва юқори технологик ечимлар билан ажралиб турди. Натижаларга кўра:
1-ўрин — Ўзбекистон жамоаси
2-ўрин — Хитой Халқ Республикаси жамоаси
3-ўрин — Қирғизистон Республикаси ҳамда Беларус Республикаси жамоалари
Фестиваль давомида авиация, сунъий интеллект, чип дизайн ва бошқа кўплаб йўналишларда ҳам қизиқарли ва муҳим мусобақалар ташкил этилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ulsEPJ_cgFY" title=""Kelajak muhandislari" xalqaro festivali g`oliblari taqdirlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, Искандар Исматов, ЎзА