Кексаларга ғамхўрлик – эзгу қадрият
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, турмуш шароитини яхшилаш ва саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Навоий вилоятида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Нуроний отахон ва онахонлар жамоатчилик ҳаётида фаол иштирок этиб, ёш авлод тарбияси, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва маънавий-маърифий тадбирларда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
[gallery-29907]
Кексаларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва ҳаётий сабоқлари ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА