ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани Халқабод маҳалласида Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги ахборот-кутубхона маркази жорий йил апрель ойи бошида фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмни ташкил этган мазкур зиё маскани кунига 150 китобхонга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Бу ерда ташриф буюрувчилар учун замонавий компьютер техникалари ва барча қулай шароит муҳайё.
[gallery-6778]
Марказда 20 мингга яқин китоб фонди мавжуд бўлиб, китобхонлар қорақалпоқ, ўзбек, рус ва чет тилларидаги бадиий ва илмий-оммабоп китоблардан ҳамда уларнинг электрон нусхаларидан фойдаланиши мумкин.
– Ҳудудимизда замонавий ахборот-кутубхона марказининг фойдаланишга топширилганидан жуда хурсанд бўлдик, - дейди маҳалла ёшларидан бири Шаҳзода Нуримбетова. Ҳудудимизда китобсевар ёшлар жуда кўп. Марказнинг очилиши эса улар сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА