Германия энергетика вазири Петер Альтмайер баёнотига кўра, “Катта еттилик” (G7) мамлакатлари энергия манбалари учун рублда ҳақ тўлашни рад қилади, дейилган "Associated Press" агентлиги хабарида.

Германиялик вазирнинг айтишича, “Катта еттилик” Россиянинг энергия ташувчиларни рублда харид қилиш талабига рад жавоб беради, дейилган агентлик хабарида.

Вазир, шунингдек, “Катта еттилик” давлатлари ҳар қандай сценарийга тайёрлигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин яқинда  Марказий банк, “Газпром” ва ҳукуматга  Москва учун дўст бўлмаган давлатларга Россия газини рублда етказиб бериш бўйича топшириқ берганди. Кремль топшириқнинг бажарилиши бўйича дастлабки ҳисоботни 31 мартда олади. Путин Россия ўз обрўсини сақлаган ҳолда шартнома бўйича газ етказишда давом этишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, “Катта еттилик”ка Канада, Франция, Германия,  Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ киради. Уларнинг барчаси Россияга “дўст бўлмаган давлатлар” ҳисобланади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Катта еттилик” мамлакатлари энергия манбалари учун рублда ҳақ тўлашни рад этмоқда