“Марказий Осиё мамлакатлари лидер аёллари мулоқоти” платформаси ташкил этилган эди. Унга 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси масъул бўлган. Платформага мамлакатимиз номидан унинг ташаббускори Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева раислик қилган.

–Мулоқот доирасида Ўзбекистоннинг Каштадўзлик санъати халқаро фестивалини ташкил қилиш ташаббуси Марказий Осиё давлатлари томонидан маъқулланган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев. – Шунингдек, ушбу фестивални юқори савияда ташкил этиш давлатимиз раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди. Фестивалга Венгрия, Озарбайжон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Ҳиндистон Қозоғистон, Қирғизистон давлатларидан 30 нафар хорижий, 60 нафар маҳаллий каштадўз ҳунармандлар, соҳа мутахассислари, халқ амалий санъати йўналиши бўйича олимлар ва илмий тадқиқотчилар ташриф буюрмоқда. Фестивалда Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисининг Маданият масалалари қўмитаси аъзоси Ульвия Гамзаева, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар масалалари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нигорахон Ғаффорзода, Анқара етуклик институти директори Илкнур Кошбийик, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалиддин Туней иштирок этади.

Фетивал доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик, каштадўзлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда. Унда 10 та хорижий давлатдан 15 нафар ҳамда 10 нафар маҳаллий олимлар ва мутахассислар маъруза билан иштирок этади. Шунингдек, фестивалда Бухоро шаҳридаги “Лаби ҳовуз” ансамбли майдонидан “Арк” қўрғони ҳудудигача бўлган ён-атрофда каштадўзлик санъатига оид хорижий ва маҳаллий ҳунармаднларнинг “Каштадўзлик миллий қадрият – мозийга назар” номли кўргазмалари ташкил этилади.

Кўргазмалар давомида уста-ҳунармандлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилади. Маҳорат дарсларида каштадўзлик санъатининг нозик ва машаққатли меҳнатини кўрсатиш, ёш хотин-қизларнинг билим ва кўникмаларини такомиллаштириш, замонавий ёндашувларни ўзлаштириш назарда тутилади.

Фестиваль доирасида Кўкалдош мадрасасида маҳаллий ва хорижий дизайнерлар ҳамда ҳунармандлар иштирокида кашта нақшлари туширилган либослар намойиши ҳам бўлиб ўтади. Унда ҳар бир хорижий давлатдан келган мутахассислар ўзига хос каштадўзлик санъатини намойиш этади.

Фестивал доирасида “Малика Султон зардўзлик ва ҳунармандчилик марказининг” очилиш маросими ҳам режалаштирилган. Ушбу марказда зардўзлик йўналишида музей ҳам ташкил этилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ноёб саънат дурдоналарини асраш, сақлаш, келгуси авлодга етказиш, маҳорат мактабини яратиш ҳамда туризмни ривожлантиришдир.

Бундан ташқари, фестивалга ташриф буюрган меҳмонларни Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия ташкил этилиши режалаштирилган.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каштадўзлик санъати халқаро фестивалини ташкил қилиш ташаббуси Марказий Осиё давлатлари томонидан маъқулланган