Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 4 мартдаги “Касб-ҳунарга ўқитиш жорий этилган умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари учун касбий таълим фанидан якунний имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминланлаш мақсадида Жиззах вилоятидаги бир қатор умумтаълим мактабларида 2024 – 2025 ўқув йилида 11-синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича касбий таълим фани жорий этилди.

Унга кўра, қизлар учун ошпазлик, тикувчилик, каштачилик йўналишларида, ўғил болалар учун ҳунармандлик, устачилик, сантехника устаси каби амалий машғулотлар олиб борилди. 

11-синфнинг касбий таълим йўналишида таҳсил олган ўқувчиларнинг 2024 – 2025 ўқув йили давомида ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари асосида давлат имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Шароф Рашидов туманидаги 13-сонли умумтаълим мактабининг 11-“Б” синфида касбий таълим йўналишида таҳсил олган ўқувчи қизлар Давлат имтиҳонини топширишди.

Ушбу имтиҳонда барча битирувчи қизлар ўз маҳоратларини, ўқув йили давомида олган билим, кўникма ва малакаларини намойиш этиб, ўзбек миллий таоми бўлган палов тайёрлаш синовидан муваффақиятли ўтишди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбий таълим фанидан Давлат имтиҳони аълога топширилди