Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қароро қабул қилди.

Унга мувофиқ, Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомда: 

шифокор томонидан реимбурсация дастури доирасида дори воситаларини тайинлаш; 

шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар томонидан дори воситаларини беморларга бепул бериш; 

электрон рецепт асосида дорихоналар томонидан берилган дори воситалари қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби белгилаб берилган. 

Қарорга кўра: 

шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт бўйича давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетига киритилган дори воситалари беморларга дорихоналар томонидан реимбурсация дастури асосида бепул берилади; 

реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситалари бўйича дорихоналарнинг харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали қоплаб берилади. Бунда Жамғарма билан дорихоналар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилади ва дорихоналарнинг харажатларини қоплаш учун тўловлар ғазначилик хизмати органлари орқали юридик мажбурият расмийлаштирилган ҳолда ҳар ойда камида бир маротаба молиялаштирилади; 

реимбурсация дастурини амалга оширишда бемор ёки унинг қонуний вакилининг мобил телефон рақамига юбориладиган СМС-хабарлар бўйича харажатлар реимбурсация дастурига ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси реимбурсация дастури асосида бериладиган дори воситаларининг чакана савдода мавжудлиги (дефектура) юзасидан доимий мониторинг ўтказиб, натижаларини ҳар ойнинг 5-санасига қадар Жамғармага тақдим этиб боради.

Ушбу Низом аҳолига амбулатор тиббий ёрдам кўрсатишда дори таъминоти шаффофлиги ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида дори воситаларининг чакана савдоси билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома тузган дорихоналарга  нисбатан татбиқ этилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом тасдиқланди