Амалиётда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан банк ҳисоб-варақларини очиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, бунинг учун солиқ тўловчининг идентификация рақами олиниши тақозо этилади.

Шу сабабли, Солиқ кодексига юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларига ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига солиқ тўловчининг идентификация рақами берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда. 

Бу “Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган. 

Сенат ялпи мажлисида маъқулланган мазкур қонун билан «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмаларининг ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг адлия органларида ҳисобга қўйилиши мумкинлигини ва ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар ҳам киритилмоқда. 

Мазкур қонун юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан молиявий фаолиятнинг тўлақонли амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касаба уюшмалари ташкилотлари тўлақонли молиявий фаолият амалга оширишига имконият яратилади 