Кармана туманидаги “Кармана Ҳасан барака” МЧЖ иссиқхона ва чорвачилик билан кўп йиллардан бери шуғулланиб келмоқда.

Икки ой аввал мазкур корхона вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Венгрия давлатида тадбиркорлар учун ташкил этилган бизнес форумда иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги етакчи хорижий компаниялар фаолияти билан яқиндан танишиб қайтди.

Бизнес форумда “Кармана Ҳасан барака” корхонаси вакиллари Венгриянинг “Hunland Trade Kft” компанияси фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб, компания билан ўзаро келишувга эришди. Шундан сўнг ҳар иккала корхона ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

“Hunland Trade Kft” компанияси 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, зотли қорамолларни парваришлаш, сут чорвачилиги ва чорва ҳайвонларини тарқатиш билан шуғулланади. Компания томонидан чорва моллари Россия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хорватия, Босния, Косово, Болгария, Руминия, Австрия, Бельгия, Греция, Испания, Италия, Жазоир, Ливан, Иордания, Марокаш, Албания, Исроил каби мамлакатларга етказилиб берилмоқда.

Қарийб минг нафарга яқин ишчи-ходимларга эга “Hunland Trade Kft”нинг Венгрия ва Грецияда йирик фермалари ҳам мавжуд. Шунингдек, мазкур субъект чорвани тўғридан-тўғри харидорларга етказиб бериш учун Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган энг замонавий юк машиналарига асосланган ўз автоулов паркига ҳам эга.

— Бугунги кунда халқимизга сут ва гўшт маҳсулотларини арзон нархда етказиб бериш долзарб масала, — дейди “Кармана Ҳасан барака” МЧЖ таъсисчиси, халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши депутати Азиз Сувонов. — Бу борада хориж тажрибасини ўрганишимиз шарт. Венгрия давлати қишлоқ хўжалигининг мазкур тармоғида дунёда еткачи саналади. “Hunland Trade Kft” эса мазкур мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги соҳасида кенг тармоқли ва дунё миқёсида фаолият олиб бораётган компаниядир.

Янги ташкил этиладиган “Hunland EuroАsia” Ўзбекистон-Венгрия қўшма корхонаси хориждан зотли молларни юртимизга олиб келиш ва сотиш, шунингдек зотли моллар парваришини аҳолига ўргатиш, кейинчалик эса ветеринария хизматлари кўрсатишни ўз олдига мақсад қилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Карманада Ўзбекистон-Венгрия қўшма корхонаси ташкил этилади