Мамлакатимизда сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.

Мазкур соҳани ривожлантириш, халқаро талабларга жавоб берадиган тиббий муассасаларни барпо этиш, малакали кадрлар таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, хорижда фаолият олиб бораётган тажрибали мутахассис ватандошларимизни юртимизга қайтиб келишлари учун барча эшиклар янада кенг очилмоқда.  

Президентимиз топшириғига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўплаб тиббиёт мутахассислари Ўзбекистонга қайтарилди. Улар орасида 12 йилдан буён Россиянинг А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир жарроҳлиги марказида ишлаб келган малакали кардиохирург Рустам Ёрбеков ҳам бор. Айни пайтда тиббиёт фанлари доктори, “Шуҳрат” медали соҳиби Рустам Ёрбеков фаолиятини юртимизда давом эттириб, энг мураккаб жарроҳлик операциялари, хусусан, аорта коронар шунтлаш, юрак клапанларини алмаштириш, юрак туғма ва орттирилган порок каби амалиётларни муваффақиятли ўтказиб келмоқда.  

Рустам Ёрбеков пойтахтимизда жойлашган “American Hospital” ҚК МЧЖ клиникасида шу ҳафта давомида ана шундай 3 та мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди. Беморлардан бири Маҳмуджон Ҳусов бўлиб, ҳозирда отахоннинг аҳволи яхши. Отахон операция бўлган кунининг эртасигаёқ, ҳатто биз билан суҳбатда бўлди.  

– Кеча операциядан чиқдим, Оллоҳга шукр, анча яхшиман, жуда ҳам енгил нафас оляпман, – деди М.Узоқов. – Шифокор, ҳамшира, мана шу ерда хизмат қилаётган барча ходимлардан миннатдорман. Юртимизда мана шунақа юрак операцияларини амалга ошириш иконияти яратилибди. Бунинг учун Президентимизга раҳмат! Операция қилиш керак, дейишганида «энди қариган чоғимда бегона юртларда сарсон бўлиб юраманми», деган ўй ҳам ўтганди ҳаёлимдан. Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин, ўзимизда ҳам тиббиёт ривожланиб кетибди. Ўзим бунга шоҳид бўлдим.  

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда. Дунёнинг ривожланган давлатларида амалга ошириладиган энг мураккаб жарроҳлик амалиётлари малакали мутахассисларимиз томонидан юртимиз клиникаларида ҳам амалга оширилмоқда.  

Хусусан, 2019 йил хорижий инвестициялар асосида ҳамкорликда ташкил қилинган “American Hospital” ҚК МЧЖ клиникасида юрак жарроҳлигининг 2 та асосий йўналиши: юрак жарроҳлиги ва интервенцион кардиология фаолияти ҳамда поликлиника ва функционал диагностика йўлга қўйилган. Клиникада 2 та реанимацион бўлим мавжуд бўлиб, 36 нафар юқори малакали кардиолог ва юрак жарроҳлиги шифокори, шунингдек, эндокринолог, неврапотолог ва рентгенолог фаолият юритади. Клиника АҚШ, Франция, Россия ва Осиё мамлакатларидан олиб келинган замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган, йилига 600 га яқин стентлаш амалиёти ва 300 дан ортиқ очиқ юрак жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имкониятига эга. Бу ерда беморлар учун барча шароитлар яратилган, улар 4 маҳал овқат билан таъминланади. Беморларнинг яқинлари учун кутиш заллари, зарурат туғилганда ёнида қолишлари учун ҳам шароит бор.  

[gallery-1118]

– Куни кеча клиникамизда 74 ёшли беморга (ички уйку артериясининг торайиши + аортал клапан стенози + коронар томирлар торайиши) 3 турдаги хасталик ташхиси қўйилиб, бир вақтнинг ўзида учта мураккаб жарроҳлик операцияси ўтказилди, – дейди шифокор Рустам Ёрбеков. – Ушбу операциянинг афзаллиги ва ноёблиги шундаки, бу жараён Ўзбекистонда илк маротаба амалга оширилди. Илгарилари бундай мураккаб жарроҳлик операцияси учун, яъни ҳар бир касаллик йўналиши бўйича алоҳида мутахассислар жалб этиларди. Шу билан бирга, ҳар бир операция вақти алоҳида кунларда бўлиб, бу жуда узоқ вақтни талаб қиларди. Эндиликда, юртимизда бундай мураккаб жарроҳлик операциялар уч-тўрт йўналиш мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан бир вақтнинг ўзида бажариляпти.

Қувонарли жиҳати, мамлакатимизда ҳам эндиликда юрак операциясининг деярли барча турлари амалга ошириляпти. Бунинг учун давлатимиз томонидан керакли сармоя ажратилиб, шарт-шароитлар яратилган, кадрлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Рустам Ёрбеков суҳбатимиз давомида ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Қарши шаҳрига бориб, мураккаб операция ўтказиб келганини айтди. Шифокорнинг сўзларига кўра, у ердаги шифохоналардан бирида бир беморда 2 йўналиш бўйича операция амалга оширилган.  

– Ўзбекистонда юрак хасталигининг 3 йўналиши бўйича операция биринчи марта қилиняпти. Бу мамлакатимиз тиббиёти, айниқса кордиожарроҳлигининг катта ютуғи бўлди, – дейди Р.Ёрбеков. – Биз буни халқаро миқёсда кўрсатишни режалаштириб турибмиз. Негаки, бу билан дунё давлатларини Ўзбекистон тиббиёти ҳақидаги тасаввурини уйғотиш мумкин.  

Дарҳақиқат, сўнгги уч-тўрт йил ичида тиббиёт соҳасида кордиожарроҳлик йўналиши жуда катта босқични босиб ўтди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, аслида бу каби жараёнларга 20-30 йиллар мобайнида тайёргарлик кўрилади. Мамлакатимиз тиббиёти ушбу босқични тез ва муваффақиятли тарзда босиб ўтгани, том маънода, улкан ютуғимиздир.  

– Ўзбекистонга келганимга 5 йилдан ошиқ вақт бўлди, – дейди Р.Ёрбеков. – Шу фурсат ичида 3 мингдан зиёд мураккаб жарроҳлик операциясини ўтказдим. Энг қувонарлиси, эндиликда операцияларни Американинг “Медтроник” технологияси ёрдамида янги “MICSCAB” усули билан даволашни бошладик. Бу дунёда бармоқ билан санарли мамлакатларда, Ўрта Осиёда эса биринчи бўлиб бизда қўлланилган энг самарали усулдир. Шу пайтгача дунё бўйлаб юрак операциялари тўш суяги орқали 20-22 сантиметр кесма билан бажарилган бўлса, “MICSCAB” усулида қовурғалар орасидан 6-8 сантиметр кесма билан амалга ошириш мумкин. Қолаверса, олдинги операциялардан сўнг бемор 3 ойгача қимирламай ётиши, ҳатто йўталиши ҳам мумкин эмасди. Янги усулда эса операциядан сўнг бемор бемалол суянади, инвалидлик ҳолатини деярли кечирмайди, яра битишига қараб эртасигаёқ юриб кетади. Шу кунгача ушбу операцияни бошидан кечирган беморларнинг аҳволи яхши, ҳеч қандай асоратлар кузатилмади.  

Дарҳақиқат, бу каби замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилаётган операциялар беморлар дардига малҳам бўляпти. Бироқ хавотирли жиҳат ҳам борки, шифокорнинг сўзларига кўра, юрак хасталиги билан мурожаат қилаётганлар сони кескин ошиб, хасталик йил сайин ёшариб бормоқда.  

– Амалиётдан маълумки, аслида кекса ёшдаги кишилар юрак хасталиги билан кўп мурожаат қилади, – дейди шифокор. – Яқинда 84 ёшли беморни ҳам операция қилдик. Демоқчиманки, бемор ёши қанча катта бўлгани сайин асорат хавфи баланд бўлади. Бу табиий ҳол. Япония ва Россияда юрак хасталигига чалинганларнинг аксарияти 80 ёшлар атрофидаги кишилардан иборат. Лекин уларнинг юрак-қон томирларини атеросклероз билан шикастланиши бизнинг 50 ёшли беморларникидек. Чунки улар тўғри овқатланишга риоя қилиб, кўпроқ ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилади, углеводлардан бироз тийилади. Шунинг учун ҳам қон томирлари шикастланмайди.  

Мутахассиснинг сўзларига кўра, юрак-қон томир касалликларининг 90 фоизидан ортиғи тўғри овқатланиш билан боғлиқ бўлиб, 10 фоиз ҳолатдагина бошқа омилларга боғлиқ. Одам серҳаракат бўлиши ва тўғри овқатланиши, кунига камида 4-5 километр пиёда юриши керак. Бу эса узоқ умр кўриш ва соғлом яшашнинг гаровидир.  

Бежизга, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилмади. Президентимиз томонидан 2020 йил 30 октябрда қабул қилинган “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 10 ноябрда “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ана шу муҳим масалаларга эътибор қаратилган.  

Моҳигул Қосимова, Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кардиожарроҳлик сўнгги йилларда 20-30 йиллик ривожланиш йўлини босиб ўтди