Карантин чўзилиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етишмовчилигини юзага келтирмайдими?
2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун 181 минг тонна картошка захира қилинган. Жорий йилнинг январь-март ойларида хорижий мамлакатлардан 130 минг тонна картошка олиб келинди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкомил Ходжаев шундай изоҳ берди:“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашда етишмовчиликлар бўлмайди. Бунга захирамиз ҳам имкониятимиз ҳам етарли. Чунки жанубий вилоятлардаги миришкор деҳқонларимизнинг далаларида апрелнинг бошиданоқ пишган пиёз, картошка, сабзи, карам ва кўкатлар бозорларга етказиб берилди. Барча ҳудудлардаги иссиқхоналардан эса помидор, бодринг, ширин қалампир ва бақлажон маҳсулотлари узлуксиз ички ва ташқи бозорларга етказиб берилмоқда.
Жорий йилда 2019 йилга нисбатан 25 фоиз кўп маҳсулот етиштириш мўлжалланмоқда. Аҳоли талаби ва экспорт имкониятларини ҳисобга олиб етиштирилган маҳсулотларнинг 10,3 минг тоннаси аҳоли истеъмолига, 3,2 миллион тоннаси қайта ишлашга ва 2,3 миллион тоннаси экспортга йўналтирилади.
Давлатимиз раҳбари раислигида 14 апрелда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг 2 баробарга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
БМТнинг ЖССТ, ФАО ташкилотлари белгилаган истеъмол меъёрларига кўра юртимизда кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулоти, жумладан, картошка, пиёз, сабзи, мевалар, узум, полиз, гуруч, буғдой маҳсулотларини бугунги ҳолати ўрганиб чиқилди.
2019-2020 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун 181 минг тонна картошка захира қилинган. Жорий йилнинг январь-март ойларида хорижий мамлакатлардан 130 минг тонна картошка олиб келинди.
Март ойининг охирги ўн кунлигидан бошлаб, жанубий вилоятларидан ички бозорларимизга эртаки картошка кела бошлади. Апрелда 65 минг тоннага яқин, май ойида эса 85 минг тонна картошка етиштирилади.