Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун буюртмачи фойдасига суд ва судгача ҳал қилиш тартибида ундирилган жарима (санкция) ва пенялар, шунингдек, харидлар жараёни талаблари бузилганда, тендер ва танлов таклифларини гаров, кафолат, закалат тарзида таъминлаш учун киритилган давлат харидлари иштирокчилари маблағларининг 50 фоизи – давлат бюджетига ҳамда қолган 50 фоизи – буюртмачи хизмати банк ҳисобрақамига йўналтирилади.
2021 йил 1 июндан буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот ҳаражатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатларининг объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланади.
Буюртмачи хизматлар Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган малака тоифаси асосида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига 2021 йил 1 августдан бошлаб:
биринчи тоифа учун – 0,2 миқдорда;
иккинчи тоифа учун – 0,5 миқдорда;
учинчи тоифа учун – 0,7 миқдорда;
олий тоифа учун – 1,0 миқдорда коэффициент қўшилади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низом;
Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси;
Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида низом;
Қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.