Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақанинг сўнгги куни терма жамоамиз аъзолари учун муваффақиятли кечмоқда. Бугун Токио-2020 ёзги олимпиадасига йўлланма олиб, юртдошларимизни қувонтирган Нилуфар Зокирова ҳамда Дилноза Раҳматова жуфтлиги бироз аввал 200 метрга ўтказилган пойгаларда марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтишди ва жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди.

Ушбу йўналишда олтин медални Хитой, кумуш медални эса Венгрия терма жамоаси аъзолари қўлга киритишди.

Каноэда эшкак эшиш. ЖЧ-2019. Сегед (Венгрия)

Аёллар жуфтлик пойгалари, 200 метр:
1. Лин/Жанг (Хитой) – 44.69
2. Такаш/Балла (Венгрия) – 45.16
3. Раҳматова/Зокирова (Ўзбекистон) – 46.60

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каноэчи қизларимиз жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди
Спорт
17:46 / 25:08:2019