Наманган вилояти Учқўрғон тумани, Қумтўғон маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли давлат рақами 50 Т 101 КА “Нексия” русумли автомашина ҳаракат хавфсизлиги таъминланмагани оқибатида Тегирмон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Андижон” каналига тушиб кетади.

Автомашинани сувдан чиқаришга ёрдам бериш мақсадида автоуловнинг эгаси Наманган вилояти Фақулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилди. Мазкур мурожаатга кўра, ФВБ ёнғин қутқарув отряди ходимлари томонидан олиб борилган қутқарув ишлари натижасида автомашина сувдан олиб чиқилди. Содир бўлган ушбу ҳодиса туфайли тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолати кузатилмаган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳайдовчилардан қиш фаслида ёғингарчиликларни ҳисобга олган ҳолда автомашина бошқариш вақтида тезликни оширмаслик ва ҳушёрликни таъминлашни сўрайди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Каналга тушиб кетган автомашина сувдан чиқарилди