Аҳли ислом Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши билади ва у зотнинг барча фазилатлари билан атрофлича танишдир. Олижаноблик, бағрикенглик, кечиримлилик, қаноатлилик, сахийлик, раҳмдиллик, ўзгаларнинг ғами билан яшаш, оқиллик, донолик, одиллик...

Мухтасар айтганда, инсонда ниманики фазилат аташ мумкин бўлса, уларнинг барчаси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хосдир.

Аллоҳ элчиларининг муҳри бўлган Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси бўлганларини исломни қабул қилмаган, лекин муқаддас динимиз ҳақида ўз фикрини айтишга журъат қила олган йирик сиёсат ва жамоат арбоблари ҳам таъкидлаб ўтган.

Хусусан, Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг энг машҳур раҳбари Маҳатма Ганди (1869-1948) бундай деган эди: «Бугун шак-шубҳасиз миллионлаб инсонлар қалбидан жой олган бу яхшиларнинг яхшисини билгим келади. Шунга қатъий ишонч ҳосил қилганманки, ўша даврда Исломга ҳаётдан ўринни шамшир олиб бермаган... Аксинча, бу Пайғамбарнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳар томонлама поклиги, олий даражадаги фидойилиги, барча вазифаларини қатъий бажариши, дўстлари ва издошларига буюк вафо ва садоқати, бемисл жасорати, Худога ва ўз миссиясига мутлақ ишончи (натижаси)дир».

Таниқли инглиз драматурги Бернард Шоу (1856–1950) ҳам ўзига хос фикр билдирган: «Муҳаммаддек (саллаллоҳу алайҳи васаллам) одамга бугунги дунёмизни ёлғиз бошқаришга тўғри келиб қолганида, унинг муаммоларини ечишда ҳеч шубҳасиз муваффақият қозонар ва бу билан бутун жаҳонга ҳозир жуда етишмаётган тинчлик-осойишталик ва бахт-саодат келтирган бўлар эди. Мен бу ажойиб инсонни ўрганганман – у дажжолликдан йироқ, аксинча, уни инсониятнинг халоскори деб атамоқ лозим».

Гарчи, бугун бутун мусулмон дунёси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни худди ўз кўзи билан кўргандек яхши билса-да, у зот тўғрисида саҳобалардан бирининг гапларини келтириш ҳам ўринлидир:

Ато ибн Ясордан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо билан кўришиб қолдим. «Менга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Тавротдаги сифатларидан хабар беринг», дедим. У: «Ҳа, Аллоҳга қасамки, у зот Қуръондаги баъзи сифатлари билан Тавротда ҳам сифатланганлар:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қанчадир арпа эвазига совутларини гаровга қўйганлар. Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга арпа нон ва сал ҳидланган эритилган ёғ олиб борганман. У зотнинг “Муҳаммаднинг – саллаллоҳу алайҳи васаллам – оиласида эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам бир соъдан ортиқ нарса бўлмайди”, деяётганларини эшитганман. Ҳолбуки, улар тўққизта хонадон эдилар». («Саҳиҳул Бухорий», 2508)

Таъкидланганидек, мусулмонлар ўзини анча тиклаб олган пайтлари ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам камсуқумликдан қайтмаганлар. Ваҳоланки, ўша даврнинг ҳукмдорлари сингари «еганим – олдимда, емаганим – ортимда» тамойили асосида ҳаёт кечиришлари мумкин эди. Лекин у зот дунёнинг алдамчи неъматларига сира учмадилар.

Энди келтириладиган ҳадис нафақат у зотнинг, балки бутун аҳлларининг кундалик ҳаёти ҳақида ёрқин тасаввур беради.

«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қанчадир арпа эвазига совутларини гаровга қўйганлар. Мен Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга арпа нон ва сал ҳидланган эритилган ёғ олиб борганман. У зотнинг “Муҳаммаднинг – саллаллоҳу алайҳи васаллам – оиласида эрталаб ҳам, кечки пайт ҳам бир сўдан ортиқ нарса бўлмайди”, деяётганларини эшитганман. Ҳолбуки, улар тўққизта хонадон эдилар». («Саҳиҳул Бухорий», 2508)

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг айрим фазилатлари баъзан ёнма-ён ҳолатда намоён бўлар эди. Қуйидаги ҳадисда у зот камсуқум бўлганлари ҳолда камтарлик ҳам қилганларига гувоҳ бўламиз.

Абу Масъуддан ривоят қилинади:

«Ансорлардан бир киши Абу Шуъайб дейилар эди. Унинг гўшт сотувчи қули бор эди. Абу Шуъайб унга: «Менга беш кишилик таом пиширгин, бештадан бири қилиб Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни чақирсам, деяпман», деди. У Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларида очликни кўриб, у зотни чақирган эди, чақирилмаган бир киши ҳам эргашди. Кейин Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Манави бизга эргашиб келди, унга изн берасанми?» дедилар. У: «Ҳа», деди». («Саҳиҳул Бухорий», 2456)

Бу ўринда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдек инсонларнинг энг улуғи, оламлар сарвари индамай кириб кетавермасдан, хонадон соҳибидан эргашиб келган одам учун изн сўрамоқдалар. Айни пайтда эргашган одамни ҳам ёлғизлатиб қўймаяптилар.

Бу гўзал воқеа ўша пайтлари қанчалик ибратли бўлган бўлса, ҳозирги кун учун ҳам шунчалик чиройли ибратдир. Муҳтожга мурувват – ўз йўлига. Лекин хонадон соҳибини хижолатга қўймаслик ҳамманинг ҳам хаёлига келавермайди. Бу ерда ҳам неча кишилик жой ҳозирлангани, ҳам тайёрланган егулик миқдори, ҳам хонадон соҳибининг эргашиб келган инсон билан қандай муносабатда эканини мулоҳаза қилиб кўриш керак.

Камтарликнинг яна бир намунасини навбатдаги ҳадисда кўриш мумкин.

Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ бундай хабар қилади:

«Оиша роҳияллоҳу анҳо: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлашиб, дардлари зўрайиб кетгач, аёлларидан менинг уйимда даволанишга изн сўрадилар. Улар у зотга изн беришди. У зот икки кишининг етовида чиқдилар. Оёқлари ер чизарди. Аббос билан яна бир кишининг ўртасида эдилар», деди». («Саҳиҳул Бухорий», 2588)

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдек инсонларнинг энг улуғи, оламлар сарвари хаста ҳолларида аёлларини ўйламоқдалар. Ваҳоланки, у зот ҳеч бир изнга ҳожатманд эмасдилар. Кўнгиллари фалон уйда даволанишни истаётганини айтиб, тўғридан-тўғри ўша ерга олиб боришни буюришлари мумкин эди. Бундай камтарлик фақат Набий саллаллоҳу алайҳи васалламда намоён бўлади.

Аввалгиси сингари бу гўзал воқеа ҳам ўша замон ва бугунги кун учун чиройли ибратдир.

Албатта, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни қанча васф қилса ҳам оз. Ҳадис ва бошқа манбаларда у зотнинг фазилатлари бениҳоя кўп баён қилинган. Шу боис сўзни мухтасар қиламиз. Ушбу сатрлар муаллифи муҳтарам ўқувчида бу ерда тилга олинган мавзуни мустақил равишда ўқиб-ўрганишга рағбат уйғота олган бўлса, шунинг ўзи кифоя. Зеро, инсонлар шу орқали нафақат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари, балки бутун суннат, ислом тарихи ва бошқа илмларни ўзлаштириш йўлига тушиб олса, ажаб эмас.

Мадина МАШРАБХОН

Ғолиб Ғасанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камсуқумлик ва камтарликнинг дурдона ибратлари