Камилла Раҳимова иккинчи даврага йўл олди
Уимблдон турнирида Камилла Раҳимовани жиддий рақиб кутмоқда.
Англиянинг Лондон шаҳрида давом этаётган теннис бўйича нуфузли Уимблдон турнирини ҳамюртимиз Камилла Раҳимова ғалаба билан бошлади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимова илк босқичда украиналик Ангелина Калининага қарши баҳс олиб борди ва 4:6, 6:4, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда иккинчи босқичга йўл олди.
Энди теннисчимиз “Катта дубулға” туркумига кирувчи мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида грециялик Мария Саккари билан рақобатлашади. Ушбу учрашув 1 июль куни соат 17:00 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА