Камилла Раҳимова Франциядаги юришини ғалаба билан бошлади
Франциянинг Руан шаҳрида теннис бўйича WTA 250 тоифасига кирувчи “Open de Rouen” турнирининг асосий тўр беллашувлари старт олди. Ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини икки теннисчимиз Камилла Раҳимова ҳамда Мария Тимофеева ҳимоя қилмоқда.
Мазкур мусобақанинг биринчи даврасида Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли теннисчиси Камилла Раҳимов АҚШ вакили Элвина Калиевани 6:3, 7:6 ҳисобида таслим этди ва иккинчи босқичда яна бир бошқа америкалик Анн Лига қарши кортга чиқадиган бўлди.
Маълумот учун, Мария Тимофеева мукофот жамғармаси 283 минг 347 АҚШ долларни ташкил этувчи “Open de Rouen” турнирининг илк даврасида британиялик Кэти Бултерга қарши кортга чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА