Сенат аъзоларининг сайловчилар билан учрашувларида давлат идоралари, корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунчилигига етарли даражада риоя этилмаётгани бўйича эътирозлар билдирилмоқда.

Бу сайёр қабулларда, Сенатга келиб тушаётган мурожаатларда, ижтимоий тармоқларда ҳам кузатилмоқда. Шуни инобатга олиб, ушбу масала Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўрганилган.

2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни ўрганиш кўрсатганидек, айрим давлат идоралари, корхона ва ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қониқарсизлигича қолмоқда.

Сенат ялпи мажлисида меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш асносида давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мазкур масалалар бўйича 167 минг 314 мурожаат келиб тушгани қайд этилди. 

Мурожаатлар сони 2024 йилда 2023 йилга нисбатан қарийб 6 мингга ёки 7 фоизга камайган. Шундай бўлса-да, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасидаги бошқарув билан боғлиқ масалаларга доир мурожаатлар сони ошган.

2024 йилда судларда кўрилган ишлар бўйича жойларда меҳнат қонунчилигига риоя қилмаслик оқибатида ҳуқуқи бузилган фуқаролар фойдасига иш берувчилардан 166 миллиард сўм иш ҳақи, 22 миллиард сўм мажбурий прогул учун ҳақ, 20 миллиард сўм маънавий зарар ва 17 миллиард сўм давлат божи ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Айрим раҳбарларнинг ноқонуний буйруқлари натижасида 225 миллиард сўм миқдорида ёки 2023 йилга нисбатан 86 миллиард сўм кўп миқдорда зарар етказилган.

Меҳнат низоларининг аксариятини иш ҳақини ундириш, ишга тиклаш, пулли компенсация ундириш, меҳнат таътили, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этганлик билан боғлиқ низолар ташкил этган.

Аҳоли эътирозлари кўпайиши, фуқаролар шикоятлари сони  ортаётгани сенаторлар томонидан танқид қилинди.

Муҳокама натижасида мазкур масала юзасидан парламент сўрови юбориш бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

                                               Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига парламент сўрови юборилди