Калифорния суди “Green Card” лотереясини қайта тиклаш бўйича қарор чиқарди
Калифорниядаги федерал судья АҚШ Давлат департаментига 2027 молиявий йил учун “Green Card” лотерея дастурини қайта тиклаш бўйича кўрсатма берди. Дастлабки қарорга кўра, рўйхатдан ўтиш 18 октябргача очилиб, 19 ноябргача давом этиши керак.
Ушбу дастур АҚШга тарихан иммиграция даражаси паст мамлакатлардан ҳар йили 55 000 кишигача Қўшма Штатларда доимий яшаш ҳуқуқини олиш имконини беради.
Трамп маъмурияти 2025 йил декабрь ойида Род-Айленд ва Массачусетс штатидаги икки оммавий отишмада гумонланувчи дастур иштирокчиси сифатида аниқлангач тўхтатиб қўйган жараённи қайта тиклаш талаби билан “Red Eagle Law.” юридик фирмаси судга мурожаат қилган.
С.Раҳимов, ЎзА