ФОТОРЕПОРТАЖ
Жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида Сурхондарё вилояти ҳудудидан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига Давлат кадастрлар палатаси томонидан жами 4 минг 486 та, яъни 611 гектар бўш ер участкалари киритилган. Шундан 1 минг 396 таси, яъни 220 гектари аукцион савдосига чиқарилган. Шунингдек, тизим орқали жами 970 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 569 тасига ижобий хулоса берилган, 390 таси рад этилган, 11 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.
Соҳада амалга оширилаётган бу каби ишлар ва тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар билан фуқароларни яқиндан таништириш мақсадида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн аукцион орқали реализация қилиш жараёнлари” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.
– Президентимизнинг тегишли Фармонига асосан, вилоятда 480,4 гектар ер участкаларини электрон аукцион савдосига чиқарилиши белгиланган, - дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ер участкаларини реализация қилиш бўйича бош мутахассиси Одил Шодмонов бўлиб. – Жорий йилнинг ўтган даври давомида 355,3 гектар ер участкаси аукцион савдога чиқарилди. 106,3 гектар, 1 минг 172 та лот ер участкаси 78,9 миллиард сўмга сотилиши таъминланди. Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бирйўла амалга оширган харидорлар мазкур ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилди.
[gallery-25399]
Матбуот анжуманида иштирокчиларга ер участкалари, биноларни ижарага олиш ва сотиб олиш, электрон онлайн аукцион орқали рўйхатдан ўтиш тартиблари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА