АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш юзасидан ўтказилаётган хатлов жараёнлари юзасидан маълумот берди.

Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 5 август куни "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинди ва 8 ноябрь санасидан расман кучга кирди.

Неъмат Атамуратовнинг маълум қилишича, бугунги кунга қадар (3 март ҳолатига) республика бўйича 133 мингдан ортиқ объектда хатлов ишлари амалга оширилган ҳамда 44 мингдан ортиқ объектлар "Эътироф" ахборот тизимига киритилган.

Қонунга кўра, мазкур дастурга киритилган объектлар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 2 ой ичида кўриб чиқилади.

Қувонарлиси, "Эътироф" дастурига кирган дастлабки объектларга тегишли хулосалар бериш ишлари ҳам якунланиб, республика бўйича 1 минг 600 дан ортиқ объектлар жамоатчиликка эълон қилинган. 

Маълумот учун: "Эътироф" дастури барча учун очиқ платформа бўлиб, дастурдаги барча жараёнларни аҳоли кузатиб бориши мумкин. Бунинг учун etirof.kadastr.uz сайтига кириб, "МАЪЛУМОТЛАР" бўлими танланади. Унда объектнинг кадастр рақами, манзили, тури, берилган хулосалар ҳақида маълумотлар мавжуд. Тегишли кўчмас мулкни танлаб, "БАТАФСИЛ" тугмаси босиш орқали ушбу объектнинг ер маълумотлари, харитаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан берилган хулосалар билан танишиш мумкин. Агар объектга бирор салбий хулоса берилган бўлса, дастур орқали салбий хулоса берган ташкилот ва у томонидан берилган ҳужжат билан тўлиқ танишиш мумкин. 

Шунингдек, One ID орқали рўйхатдан ўтиб, салбий хулоса берган ташкилотга ариза қолдириш имконияти ҳам яратилган. Ариза қонунга кўра, 1 ой ичида кўриб чиқилиши белгиланган. 

Қайд этилишича, бугунги кунда хатлов ишларига 4 минг 500 дан ортиқ кадастр ходимлари жалб этилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр агентлиги: 133 мингдан ортиқ объект хатловдан ўтказилди