Кабар: Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича эришилган келишувларни ёритди.
Нашрнинг хабар беришича, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари – сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Эрлист Акунбеков Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашган.
Музокараларда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров, шунингдек, икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари даражасида эришилган келишувлар ижроси муҳокама қилинган.
Хусусан, Қирғизистон – Ўзбекистон тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қирғизистон ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш корхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Д.ҲАКИМОВ,
ЎзА