Пахтакорлик аёлларнинг ушалмай келаётган орзулари ушалди
Давлатимиз раҳбари юқори минбарда туриб “кўзида йиғлашга ёши йўқ аёллар бор”, деб бежиз бонг урмади. Бу сўзларнинг замирида аччиқ ҳақиқат бор.
Давлатимиз раҳбари юқори минбарда туриб “кўзида йиғлашга ёши йўқ аёллар бор”, деб бежиз бонг урмади. Бу сўзларнинг замирида аччиқ ҳақиқат бор.
Президентимиз шундай аёллар ҳақида гапирганда Сирдарёни назарда тутган эди. Таассуф, бундайлар бошқа жойларда ҳам бор ва уларни мутасаддилар асло кўрмайди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевтопшириғига биноан тузилган “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи” томонидан ана шундай муаммолар аниқланиб, бартараф этилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси раҳбарлик қилаётган мазкур ишчи гуруҳи Жиззах вилояти Пахтакор туманида шу кунларда уйма-уй юриб, аҳоли яшаш шароити билан танишмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари Шарифа Исмоилова хонадонида бўлиб, унинг яшаш шароити билан танишиб, суҳбат олиб борганида, бу аёл узоқ йиллардан бери ночор аҳволда яшаб келаётгани маълум бўлди. Уй-жойининг таъмирталаблиги етмагандай, дераза ромларининг носозлиги қиш-қировли кунларда оиланинг шароитини янада оғирлаштирган. Боз устига унинг доимий даволанишга муҳтож фарзанди бор.
Наргиза Халимулина тумандаги “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади.Ўзи барак типидаги бу уйда асосий истиш манбаси электр энергияси бўлгани учун совуқда бола касал бўлиб қолган.
Айнан шундай ҳолатлар ишчи гуруҳ томонидан аниқланиб, бевосита ёрдам чоралари кўрилмоқда.
- Ишчи гуруҳ Пахтакор туманида уйма-уй юриб, 300 дан ортиқ кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила борлигини аниқлади,- дейдиЎзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова. - Уларнинг 23,7 фоизи уй-жой билан таъминлаш ва мавжуд уй-жойини таъмирлашга муҳтож бўлса, 7,7 фоизи саломатлигини тиклаш, 45,5 фоизи моддий ёрдамга эҳтиёжманд. 8,5 фоизида иш топиш, 1,6 фоизида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун кредит олишда муаммога дуч келган. Буларни бартараф этишга қаратилганманзилли ва муддатли “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
Ишчи гуруҳи тавсиясига биноан Ш.Исмоилованинг уй-жойи Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кўмагида таъмирланадиган бўлди.Наргиза Халимулинанинг муаммоси, яъни қарздорлиги бартараф этилиб, унинг уйида ниҳоят чироқ ёнди.
Республика Ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши давомида маълум қилинган бундай хушхабарлар сони кўп.
Оиласи билан ўн йилдан бери ижарама-ижара кўчиб, қийналиб яшаб юрган Турсуной Султоновага (“Ғалаба” маҳалласидан) амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
- Президентимизнинг оддий одамлар, айниқса хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари натижасида биз каби уй-жойга муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилаётганидан беҳад бахтиёрмиз, - дейди Турсуной опа . - Йиллар давомида ушалмаган орзуимиз ушаладиган бўлди.
Уй-жойи бўлмагани боис Зилола Темирова оиласи билан “Мингчинор” маҳалласида нотураржой биносида базўр кун кўриб келган. Ёлғиз фарзанди ногирон бўлган бу аёлнинг ишлашга ҳам имкони йўқ. Турмуш ўртоғи ҳам ишсиз. Оиланинг ягона даромади ногиронлиги бор фарзанди учун берилаётган нафақа пули бўлган.Шу боис бу оила жуда ночор аҳволга тушган.
Бу оила уй-жой билан таъминланадиган бўлди!
Бир сўз билан айтганда, пахтакорлик 30 нафар хотин-қизга манзилли амалий ёрдам кўрсатилди. Оилавий аҳволи ночор, боқувчисини йўқотган 15 нафар аёлга 34,5 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 6 нафар хотин-қиз замонавий тикув машиналари билан таъминланди. Даволанишга муҳтож бўлган 7 нафар хотин-қизга ўзи ва фарзандларининг саломатлигини тиклаши учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар берилди. Ногиронлиги бор хотин-қизларга ногиронлик аравачалари топширилди.
Бундан ташқари, Пахтакор туманида иккита икки қаватли турар-жой биносини қуриш учун 6 миллиард сўм ажратилгани маълум қилинди.
Коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, ер ости сизоб сувларини тортиш тизимини яхшилаш мақсадида тумандагиканализация насос станцияларини таъмирлаш учун 3 миллиард сўмлик, ёпиқ сув ҳавзасини капитал таъмирлаш учун 1 миллиард сўм сарфланадиган бўлди. Шу мақсадда ажратилган маблағ сертификатлари масъул шахсларга топширилди.
Бу каби амалий ишлар Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг жойларга етиб бораётгани ва хайрли натижаларидир.