Пойабзал ва унинг сифати ҳақида сўз юритилса, кўп ҳолларда хорижда ишлаб чиқарилган ана шундай маҳсулотларни мақтаймиз. Нега?

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга дунё стандартлари даражасида тайёр пойабзаллар ишлаб чиқаришига тўсиқлар борми?

Биз бу борада қачон юқори даражага чиқа оламиз?

photo5274147705968504242.jpgБу саволларга “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Фахриддин Бобоев изоҳ берди.

– Икки йил аввал ҳам экспорт қилинадиган тери маҳсулотларининг 90 фоизи ярим тайёр маҳсулот эди, – дейди Ф.Бобоев. – Энди эса мавжуд корхоналарни тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу мақсадда кейинги вақтда 16 та терини қайта ишловчи корхонада модернизация ишларини амалга оширишда кўмак бердик.

Бунда асосий урғу Италиядан энг замонавий ускуналар харид қилишга қаратилди. Шу мақсадда улардан тўртинчи авлод жиҳозлари олиб келинди. Агар Туркияда учинчи авлод жиҳозлари ишлаб турганини ҳисобга олсак, сифати анча юқори маҳсулот чиқаришни бошлашимиз ойдинлашади. Хусусан, Нукус шаҳридаги йирик корхона қарийб 10 йилдан буён ярим тайёр тери маҳсулоти экспорт қилиб келарди. Энди эса Италиядан олиб келинган ускуналар кўмагида тайёр тери ва ундан замонавий пойабзал ишлаб чиқармоқда. Натижада тизимда замонавий чармдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган кластер пайдо бўлди. Ҳозир тайёр чарм ишлаб чиқариш линияси ишга тушди.

Йил охирига қадар маҳсулот тайёрлашни бошлаймиз. Шу орқали келгусида ташқи бозорларга, хусусан Европа бозорига кириб боришга замин яратилмоқда.

Ҳозирги кунда экспорт географияси ва ҳажми, шартномалар қиймати, хорижий бозорларга айнан юқори қийматли тайёр маҳсулотларни етказиб бериш ҳисобига экспорт структураси ўзгармоқда.

Агар рақамларга назар ташласак, 2017 йилда экспортдан келган тушум 105,1 миллион долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг якуни билан 197 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши кутилмоқда.

Ўсиш суръати 2017 йилга нисбатан 1,9 баробарга кўп. 2025 йилга келиб эса экспорт кўрсаткичлари 1,5 миллиард доллардан ошиши мўлжалланмоқда.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси ташкил этган брифингда 16-18 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида анъанавий “UzCharmExpo” чарм, пойабзал ва мўйна 11-халқаро кўргазма-ярмаркаси ташкил этилиши алоҳида қайд этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўп ҳолларда хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мақтаймиз. Нега?