🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Кўчма ярмарка: қулай, арзон ва сифатли маҳсулотлар...

Кўчма ярмарка: қулай, арзон ва сифатли маҳсулотлар...
Жамият
Танлаш
10:15 / 08.04.2020

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган бирламчи зарур озиқ-овқатлар кўчма савдо расталари ташкил этилмоқда.

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда арзонлаштирилган бирламчи зарур озиқ-овқатлар кўчма савдо расталари ташкил этилмоқда.

Бу эса карантин даврида аҳоли узоғини яқин қилиб, уларга бир қатор қулайликлар яратаётир. Ана шундай ярмаркалардан бири 2-сектор тасарруфидаги Дўстобод маҳалласида ташкил этилди.

ул 1.jpg

Ярмаркага Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин Валиев ҳам ташриф буюриб, аҳолининг кайфияти билан қизиқди. Савдо расталарида мавжуд бўлмаган яна қайси турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи борлиги, нарх-навонинг мунтазамлиги, ёлғиз кексалар ва ногиронларга маҳсулотларни етказиб беришнинг аҳволи тўғрисида фуқаролар билан мулоқот ўтказди.
Таъминотчилар ва кўчма савдо гуруҳи аъзоларига ярмаркани аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ташкил қилиш ҳақида тавсиялар берилди.

Навбатдаги савдо ярмаркаси эртага Яшнобод маҳалласида ташкил этилади.