Журналистлар йирик ишлаб чиқарувчилар фаолияти билан танишди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишишга қаратилган пресс-тур ўтказилди.
Мазкур медиа тадбир вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унинг асосий мақсади ҳудудда амалга оширилаётган саноат ислоҳотлари, инвестиция лойиҳалари ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида кенг жамоатчиликка атрофлича маълумот етказишдан иборат бўлди.
Пресс-тур доирасида иштирокчилар вилоятда фаолият юритаётган “Gian Broos”, “Бобур Муҳаммад”, “Art Soft Tex Holding”, “Chust textile” ҳамда “Megaton” корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.
Корхоналарда яратилган шарт-шароитлар, янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот сифатини ошириш ва ташқи бозорларга чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
[gallery-29071]
Бундай пресс-турлар ҳудуддаги инвестиция муҳитини очиқ ва шаффоф ёритиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда жамоатчилик билан самарали мулоқотни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА