“Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан журналистлар учун Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги йиғма уй-жойлар тайёрловчи “Modern Sunny Home” корхонасига пресс-тур ташкил этилди.

“Ўзбекистон – 2030 стратегияси”да маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноат ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги-янги лойиҳаларни ишга тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш  бўйича қатор вазифалар белгиланган.   

Ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш кўмаклашиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўзи хизмат кўрсатаётган кўплаб корхоналарга молиявий ёрдам бермоқда, уларнинг қатор лойиҳаларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Қўрғонтепа туманидаги йиғма уй-жойлар тайёрловчи “Modern Sunny Home” корхонасининг молиявий қўллаб-қувватланиши ҳам ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.   

Туркия компанияси билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган мазкур корхона йилига минг дона йиғма уй-жой ишлаб чиқариш қувватига эга. Умумий қиймати 5 миллион 130 минг долларга тенг бўлган инновацион лойиҳани амалга ошириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан 3 миллион 174 минг доллар миқдорида кредит ажратилган.   

Кредит ҳисобига корхонага Туркия давлатидан зарур технология ва ускуналар олиб келиниб, ўрнатилди. Бугунги кунда жамоада 50 нафарга яқин муҳандис, ишчи ва хизматчилар фаолият юритмоқда.   

– Корхонамиз арзон, сифатли йиғма уй-жой ва бошқа турли бинолар қуриш билан шуғулланаётган Марказий Осиёдаги ягона корхона ҳисобланади, – дейди “Modern Sunny Home” корхонаси раҳбари Ҳаётбек Умрзақов. – Йиғма ёки префабрик уйлар арзонлиги, ўзига хос архитектураси, қурилиши анъанавий уйларга нисбатан уч баравар тез тайёрланади ва бошқа қатор афзалликларга эга.   

Бундан ташқари, бундай уйлар турли иқлим шароитларига мослаштирилиши, мобиллик хусусиятлари билан ҳам ажралиб туради. Яъни, йиғма уйларни тайёрлашда иссиқ, совуқ ва овоздан ҳимояловчи қурилиш материаллари танланади. Уй эгаси зарурат бўлганда уни бир жойдан иккинчи жойга кўчириши мумкин.   

Енгил ва мослашувчан қурилиш материаллари ҳамда темир маҳкамлагичлардан қуриладиган бинолар ёғингарчилик ва табиий офатлар, айниқса, зилзилага бардошлидир. Улар эгилувчан бўлиб, қулаш хавфи жуда кам.  

Фаолият бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаган корхона маҳсулоти йиғма уй-жой ва бошқа йиғма иншоотлар (вақтинчалик офис, ётоқхона, ошхона, савдо дўконлари, ҳожатхона ва бошқа) учун нафақат республикамиздан, балки қўшни Қирғизистон, Қозоғистон давлатларидан ҳам буюртмалар тушмоқда.     

Шунингдек, йиғма уй-жойлар “яшиллик” мезонларига мослигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Яъни уларни тайёрлашда экологик тоза, токсик бўлмаган қурилиш материалларидан фойдаланилади, қуёш панеллари, ёмғир сувини йиғиш тизимлари билан жиҳозланади. Бу ўз навбатида юзага келаётган қурилиш чиқиндиларини сезиларли даражада камайтиради, электр энергияси ва сувни тежаш имконини беради.   

Пресс-тур давомида журналистлар корхона фаолияти, иш жараёнлари билан яқиндан танишди, префабрик уйларнинг ўзига хос жиҳатлари, афзалликлари, корхонанинг келгусидаги режалари ҳақида маълумотлар олди. 

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларга “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Андижон минтақавий Банк хизматлари офиси томонидан хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди.   

– Банкимиз томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятдаги тадбиркорлик субъектларига 214 миллиард сўм, жисмоний шахсларга эса қарийб 65 миллиард сўм кредитлар ажратилди, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Андижон минтақавий Банк хизматлари офиси бошқарувчиси ўринбосари Отабек Азимов. – Ажратилган кредитлар янги-янги лойиҳаларни ишга тушириш, корхоналарда илғор технологияларни жорий этиш, минглаб янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.   

[gallery-18231]

Масалан, Булоқбоши туманидаги матоларни бўяш учун фойдаланиладиган жиҳоз ва ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Молекуляр кимё” масъулияти чекланган жамиятига ажратилган 4 миллиард 850 миллион сўм кредит ҳисобига корхонага Туркия давлатидан замонавий ишлаб чиқариш технологиялари олиб келинди. Натижада корхона фаолияти янги босқичга кўтарилди, янги иш ўринлари яратилди.   

Шунингдек, банк мутахассислари банк томонидан ёшлар ва аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқароларга таклиф этилаётган “Ёш ва аёл тадбиркор учун” кредит линияси доирасида 5 йилга олти ойлик имтиёзли давр билан 100 минг АҚШ долларигача миқдорда кредит ажратилиши ҳақида маълумотлар берди.     

Пресс-тур иштирокчилари банкнинг кредитлаш йўналишидаги фаолияти юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.   

Фахриддин Убайдуллаев,

Зуҳриддин Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар йиғма уй-жой тайёрловчи корхона фаолияти билан танишди