Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар учун пресс-тур ўтказилди.

Жорий йилда инвестиция дастурлари асосида вилоятдаги 18 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган. Шунингдек, 18 та таълим муассасасида “Обод қишлоқ” ва “ Обод маҳалла” дастурлари асосида қўшимча бинолар қурилади, мукаммал таъмирланади. Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига қилган ташрифидан сўнг қўшимча равишда яна 11 та обеъктда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилди.  

Олот туманидаги “Асажам” маҳалла фуқаролар йиғини, Қоракўл тумани “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида ҳомийлик асосида ҳар бири 330 ўқувчи ўрнига мўлжалланган 2 та янги умумтаълим мактаби қуриладиган бўлди.

Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар мазкур обеъктларда бўлиб, олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш жараёнини бевосита кузатди.  

“Асажам” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 330 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси қурилаётганидан аҳоли жуда мамнун. Чунки шу пайтга қадар бу ерлик болалар бошланғич синфни абгор ҳолатдаги мактабда ўқиса, юқори синфда таълим олиш учун 5 километр узоқликда жойлашган мактабга қатнайди.

Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан қурилаётган замонавий мактаб биноси бу муаммоларга чек қўядиган бўлди. Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ушбу ҳудудда яшовчи ўқувчилар ўзларининг маҳалласида қад ростлаётган янги мактабда ўқишни бошлайди. Ушбу мактабнинг қурилиш ишларига 12 миллиард 744 миллион сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда “Промитехсервис спец монтаж” МЧЖ пудрат ташкилоти қурувчилари томонидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари авжида.

Қоракўл туманидаги “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 366 та хонадонда жами 2 минг 422 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан мактаб ёшидаги болалар сони 476 нафарни ташкил этади.

Жорий йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан ўрганишлар олиб борилиб мазкур ҳудуднинг аҳолиси, мактаб ёшидаги болалар сони, ҳудуднинг туман марказидан узоқлиги ва энг яқин умумтаълим мактаби билан оралиқ масофалари таҳлил қилинди. Шунингдек, инфратузилмаси ва коммуникациялари ҳолати инобатга олиниб, мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида янги умумтаълим мактаби қуриш таклиф этилган эди. Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифидан сўнг маҳаллада Давлат божхона қўмитаси ҳомийлигида 330 ўқувчи ўрнига мўлжалланган янги умумтаълим мактабини қуриш белгиланди.  

Ҳозирда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган бўлиб, курилиш ишлари "Sharq plyus" МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар янги қурилаётган мактаблардаги жараён билан танишди