Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва “Янги медиа таълим маркази” ННТ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов “Янги медиа таълим маркази” ННТ директори Беруний Алимов билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашди.

Имзоланган меморандумда икки нодавлат ташкилот ҳамкорлигида соҳага қизиқувчи, журналистикага энди кириб келган ёшларнинг саводхонлигини ошириш, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа соҳага оид долзарб мавзулар бўйича турли тадбирлар: семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, мулоқот ва учрашувлар, маърифий анжуманлар ташкил этиш каби мақсадлар кўзда тутилган.
Мулоқот давомида айни кунда Уюшмада амалга оширилаётган ишлар, жорий йил давомида ўтказиладиган тадбирлар бўйича сўз юритилиб, ҳамкорликда қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

Якунда “Янги медиа таълим маркази” ННТ вакиллари Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси марказий аппаратида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Н.Усмонова, ЎзА