ФОТОРЕПОРТАЖ

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўплаб муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, асосийси ушбу тадбир Қорақалпоғистонда ўтказилиши кўзда тутилган. Қарорда белгиланган вазифалар ижроси ва тадбир олдидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси  томонидан  кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида оммавий ахборот  воситалари ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.  

Журналистлар дастлаб  Нукус шаҳридаги  “Nukus Windows Profil” масъулияти чекланган жамиятида  бўлиб, корхона фаолияти, ишчилар учун яратилган шароитлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми билан танишди.  

Мазкур корхона 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, мебель ҳамда “Акфа” ромларидан дераза ва эшик ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Тажрибали тадбиркор Бердимурод Келимбетов раҳбарлигидаги корхонада Германия ва Италиядан келтирилган замонавий автоматик ускуналар ўрнатилган. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати юқори ва ҳамёнбоп.  

[gallery-18121]

Фаолияти ўрганилган нукуслик яна бир тадбиркор  Икром Йўлдошев туризм соҳасини ривожлантириш,  юртимизга ташриф буюрадиган сайёҳларга қулай шароитлар яратиш мақсадида  50 сотих майдонда замонавий меҳмонхона қуриш ишларини олиб бормоқда.  

Пресс-тур иштирокчилари қурилиш жараёнлари билан танишди.  

Айни пайтда қурилиш объектида иш қизғин. Қурувчилар бинонинг иккинчи қаватида ғишт териш, темир бетон ишлари билан банд.  Беш юлдузли  халқаро талабларга жавоб берадиган мазкур янги меҳмонхона ишга тушиши билан  150 га яқин иш ўрни яратилади.  

Тадбир доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида пресс-тур иштирокчилари учун матбуот анжумани ўтказилди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/r4w1n-CyIjA" title="Jurnalistlar uchun press-tur tashkil etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Матбуот анжуманида жорий йил август ойида ўтказилиши режалаштирилган Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти, унинг доирасида ташкил этиладиган Халқаро бизнес форум, шунингдек, Қорақалпоғистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши, маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди (+видео)