Дастлаб журналистларга Нурафшон шаҳар ҳокими томонидан “Тошкент йўли” кўчасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлар таништирилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Журналист ва ҳаёт” лойиҳаси доирасида Нурафшон шаҳри ва Қуйи Чирчиқ туманидаги бунёдкорлик ишлари, аҳолига яратилаётган қулайликлар, ақлли шаҳар – “Нурафшон сити” қурилиш лойиҳаси билан яқиндан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил этилди.
Маълумки, ҳозир вилоятда кенг қамровли бунёдкорлик майдорига айланган бўлиб, жаҳон андозаларига мос тарзда иқтисодиёт тармоқлари янада ривожлантириляпти. Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа истиқболли соҳаларда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратилаётгани, аҳоли бандлигини таъминлаш ва провардида ҳудуд фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Дастлаб журналистларга Нурафшон шаҳар ҳокими томонидан “Тошкент йўли” кўчасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлар таништирилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу марказий кўчадаги 213 та объект бузилиб, жой эгаларига маҳаллий бюджет ҳисобидан 24 миллиард сўм товон пули тўлаб берилди. Бу ерда 172 та бино ва иншоот қад кўтариши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 78 та объектда бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Адлия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ёшлар маркази”, “Қишлоққурилишбанк” ва “Ҳамкорбанк” каби кўплаб ташкилотларининг янги бинолари фойдаланишга топширилган.
Кўчадаги автомобиль қатновига қулайлик яратиш мақсадида асосий йўл кенгайтирилмоқда. Бу орқали пиёдалар ва велосипед ҳайдовчиларининг хавфсизлиги таъминланланади. Ўз навбатида, сносга тушган, маънан эскирган хонадонлар бузилиши муносабати билан аҳолига шаҳарнинг бошқа ҳудудидан жой ажратилган. Бу жараёнлар босқичма босқич амалга оширилади.
Медиа-тур иштирокчилари “Тошкент йўли” кўчаси орқали “Нурафшон сити” қурилиш майдонини бориб кўрди. Марказий Осиёдаги илк “Ақлли шаҳар” (smart city)ни қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлар авжида. 217 гектардан иборат бўлган Тўйтепа шаҳарчаси ўрнида вужудга келган Нурафшон шаҳрининг жами майдони бугунги кунда қарийб 16 бараварга кенгайган.
Ҳудудида вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармасининг маъмурий биносини қурилиши бошланган. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги, вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк бош бошқармаси ва вилоят судларининг маъмурий биносини лойиҳалаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа бўйича шаҳар ҳокими томонидан ўтказилган тақдимотда бу ҳақда атрофлича маълумот берилди.
- “SMART CITY” бош режасига мувофиқ лойиҳа концепцияси бўйича учта давлат ўз таклифларини берган, - дейди Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов. - Хусусан, Корея компанияси тақдим этган таклифда ўртача бино-иншоотлари 7 қават бўлиб, 20 минг аҳолига мўлжалланган. Бундан ташқари, барча давлат ва жамоат ташкилотлари энг замонавий кўринишда бунёд этилади. Бироқ Туркия ва Хитой давлатлари инвесторлари томонидан қўшимча таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, янги биноларнинг архитектура кўриниши ўзгача шаклда бўлиши мумкин. Бунда барча техник, географик ва коммунал талаблар ҳисобга олинмоқда.
Айтиш мумкин, бўлажак шаҳарнинг умумий майдони тахминан 2 минг 833 гектарни ташкил этади ва у уч босқичда амалга оширилади.
Шундан сўнг журналистлар шаҳардаги йирик енгил саноат корхоналаридан бири бўлган “Textile Mill Toshkent" масъулияти чекланган жамияти фаолиятини кўздан кечирди.
2015 йилда ташкил топган корхона кунига 50-60 минг жуфт турли ўлчам ва дизайндаги пайпоқларни ишлаб чиқаради. Маҳсулотларнинг 90 фоизидан ортиғи Европа давлатларига экспорт қилинади. Айниқса, карантин даврида ҳам ишлаб чиқариш жараёни белгиланган тартибда амалга оширилди.
- Корхонамизда 360 нафар ишчи меҳнат қилаётган бўлиб, уларнинг асосий қисми шу ерлик хотин-қизлардир, - дейди “Textile Mill Toshkent" МЧЖ директори ўринбосари Исмоил Нўрматов. - Бу ерда улар учун барча шароит яратилган. бир маҳал овқат, ишга қатнаш учун автомобуслар қатнови йўлга қўйилган. Ойлик маошлари ҳам ўз вақтида берилади. Маҳсулотларимиз тури 5 мингдан ортиқ бўлиб, талаб асосида м янгилаб борилади.
Мутахассисларининг таъкидлашича, келгусида ёшлар учун махсус спорт оёқ кийимлари, спорт анжомларини ҳам ишлаб чиқаришни режалаштирилган.
Медиа-тур иштирокчилари кун давомида Нурафшон шаҳрида олиб борилаётган қурилиш ва ишлаб чиқариш объектларида бўлиб соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди.