Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Мирзо Улуғбек туманида амалга оширилган ижтимоий лойиҳалар билан ОАВ ходимларини таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур давомида журналистлар тумандаги янгиланган "Ўзбекистон овози" кўчасидаги ўзгаришлар билан танишди. 

Мазкур 2,1 км. узунликдаги гастрономик масканда 100 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, велойўлак, пиёдалар йўлаклари, ўриндиқлар, ёритиш чироқлари ва кузатув камералари ўрнатилган. Кўчанинг ўзига хос жиҳати шундаки, у 24 соат давомида фаолият юритади ва ҳар бир меҳмон учун қулай ҳордиқ муҳитини яратади.  

Бу ерда журналистлар лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни, янги иш ўринлари ва маҳаллий бизнес учун яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот олди.

Пресс-тур иштирокчиларининг кейинги манзили "School 21" рақамли технологиялар мактаби бўлди. Бу жой IT соҳасида ўз ўқувчиларига ўқитувчисиз, рейтингсиз, мутлақо бепул таълим бериладиган ноёб маскан ҳисобланади.

Журналистлар бу ерда ўқувчилар билан суҳбатлашиб, дастурлаш тиллари, "тенгдош-тенгдошга" тамойили ва "Ҳовуз" саралаш жараёни ҳақида қизиқарли маълумотлар олди.  

"School 21"да ҳар бир иштирокчи ўзи учун қулай жадвалда ўқийди, амалий лойиҳалар яратади ва ҳақиқий тажриба орттиради. Бу манзил блогер ва журналистларда кўплаб саволлар уйғотди ва қизиқишларига сабаб бўлди.  

Шунингдек, журналистлар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерида бўлди. Ушбу янги марказ 15-18 ёшдаги ёшлар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.  

Журналистлар тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашиб, диспансернинг кардиология, гастроэнтерология, қизлар саломатлиги ва спорт тиббиёти бўлимлари фаолияти билан танишди.  

Айниқса, ёш спортчилар учун ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик тизими иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар Мирзо Улуғбек туманидаги янгиланишлар билан танишди