Тошкент вилояти ахборот хизмати ҳамда Пискент тумани ҳокимлиги томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига инновацион сув тежовчи технологияларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилди.

Маълумки, ички туризм ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим соҳалардан бири бўлиб, жойларда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини оширишга хизмат қилади. Шу туфайли мазкур туманнинг табиий шароитидан келиб чиқиб бу соҳани янада оммалаштиришга эътибор қаратилмоқда.

Дастлаб, иштирокчилар “Дўстлик” маҳалласида жойлашган "Тошкент денгизи оромгоҳи"да сайёҳлар ва дам олувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. “Кучлик нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти таъсислигида ташкил этилган дам олиш маскани 52 миллиард 350 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилди. Ҳозир бу ерда 67 та янги иш ўрни яратилган. Замонавий дам олиш маскани Тошкент денгизи ёнида жойлашган бўлиб, мовий сувнинг мавжланиши кишида ўзгача кайфият бағишлайди. Барча қулайликларга эга 150 ўринли меҳмонхона ва оилавий дам олиш учун мўлжалланган пансионатларда юқори даражада хизмат кўрсатилаётир. Ушбу лойиҳани амалга оширишга кўмаклашиш ва туманнинг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун 4 гектар майдон бино ва иншоотлари билан ажратилган.

Кейинги манзил "Обод турмуш диёри" МЧЖнинг қорамолчилик хўжалиги бўлди. Жорий йилда Микрокредит банкнинг туман филалидан 1 миллион 320 минг евро кредит асосида “Сементаль” зотли 600 бош чорва моллари Германия давлатидан келтирилиши кўзда тутилган эди.

–  Айни вақтда жами 385 бош насилли чорва моллари парваришланяпти. Тез кунларда яна 300 бош қорамол келтирилади. Мақсадимиз аҳолини сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш,– дейди иш бошқарувчи Рустам Болтаев. – Ҳозирда 12 нафар ёшлар иш билан таъминланган. Келгусида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали яна 10 та иш ўрни яратилади.

Бугунги кунда ҳудудда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун илғор суғориш технологияларидан унумли фойдаланилмоқда. Бу орқали ортиқча сув сарфи камайтирилади. Жами 21 минг 697 гектар суғориладиган ер майдонларини йиллик сув сарфи 160,2 миллион куб метрни ташкил этади. Эътиборлиси, йил бошидан бери суғориш технологияларини жорий этиш орқали 40 миллион куб метр сувни тежаш кутилмоқда. Хусусан, жорий йилда 1 минг 852 гектар пахта майдони ҳамда 95 гектар боғларда томчилатиб суғориш техникалари учун шартномалар тузилган. Бугунги кунда 434 гектар пахтазор молиялаштирилган. 23 та фермер хўжалигида мембрана ҳовузлари тайёрланган.

Хусусан, "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Эшбекова Мақсуда" фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Эшбеков хўжалигида томчилатиб суғориш ускуналаридан унумли фойдаланимоқда. Хўжаликнинг 33 гектар майдонига пахтанинг "Келажак" нави парваришланаётир. Айни вақтда ғўзалар гулга кирган. Пахта майдонида журналистлар суғориш тизимининг ишлаш жараёни билан танишди.

Шундан сўнг журналистлар қишлоқ хўжалигига инновацияларни татбиқ этаётган "YUSHEN PLAST" МЧЖ Ўзбекистон-Хитой корхонасида бўлишди. Бу ерда экинзорларни томчилатиб суғоришга мўлжалланган 200 турдан ортиқ пластик қувурлар тайёрланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 750 минг тоннани ташкил этади. Ҳозир барча жойларда эҳтиёж туфайли хорижий давлатларга ҳам экспорт қилиш билан бирга маҳаллий харидорларга ҳам етказиб берилмоқда.  

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июль куни узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тармоқни ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берилган эди.

Тошкент вилоятида ҳам бу борадаги тажрибалардан келиб чиқиб, тизимли ишлар қилиняпти. Ҳозир Пискент туманида боғдорчилик ва узумчилик яхши ривожланган. Ҳудуднинг “Мингтепа”, “Бекобод”, “Янгиобод” ва “Бирлик” маҳаллаларидаги ҳар бир хонадонда, аҳоли томорқаларидаги жами 210 гектар майдонда хўраки узум етиштирилади.

Пресс-тур иштирокчилари “Мингтепа” маҳалласида бўлиб "Бир маҳалла — бир маҳсулот" тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар бўйича маҳаллий аҳоли тажрибасини ўрганди. Бу ердаги 99 фоиз аҳоли узумчилик билан шуғилланади. Томорқачилар бир йилда ўрта ҳисобда 20 миллиондан 100 миллион сўмгача даромад олиш имконияти бор. ОАВ вакиллари Маҳмуд Азаматов хонадонларида бўлди.

– Ота-бобомизни касбини давом эттириб кам бўлмадик, – дейди 70 ёшли Маҳмуд ота Азаматов. – Бир ҳовлида ўн бир жон яшаймиз. Томорқамизда узумни "Ризомат ота" ва "Ғалаба" навларини етиштиряпмиз. Шу кунгача 10-15 миллион сўм атрофида даромад топдик. Болаларим томорқа ортидан ўзини ўзлари банд қилган. Маҳаллага иш сўраб чиқишмайди. Йил бўйи томорқадан унумли фойдаланамиз.

Маҳалла раиси Фарҳод Суюновни таъкидлашича, хонадонларнинг 103 гектар томорқаси узумчиликка ихтисослаштирилган. Ҳозирда 22 турдаги узум навлари етиштириляпти. Узум меваларидан ташқари, унинг баргларини ҳам 25 мингдан зиёд елим идшларга қадоқлаб эл дастурхонига тортиқ этилади.

Шундан сўнг туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев билан матбуот анжумани ўтказилди. Унда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қайд этилганидек, 19 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган майдонда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган. Бу саъй-ҳаракатлар туфайли кўплаб оилалар уйли бўлади. Шунингдек, “Ғайрат” маҳалласида 30 гектар майдонда узумчилик хўжаликлари ва иссиқхоналар барпо этилиб, узоқ муддатли кредит асосида эҳтиёжманд фуқароларга ажратилиши белгиланди.

Асосан ҳовли жойларда яшаб, томорқадан фойдаланишга ўрганган аҳолининг эҳтиёжларига ёрдамлашиш, тажриба ва кўникмаларидан фойдаланиш мақсадида йўлга қўйилаётган бу тажриба асосида ишлар бошлаб юборилган. “Мингтепа” МФЙда аҳолига узумчиликни ривожлантиришда субсидия ва кредитлар ажратилиши тушунтирилди. Маҳаллаларда тажриба тариқасида кўчаларга сўрилар қурилиши бошлаб юборилди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар ички туризм имкониятлари билан танишди