Бухорода “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан пресс-тур тшкил этилди. Унда Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Газли нефт газ қазиб чиқариш" бошқармаси тасарруфида 25 та кон мавжуд. Шундан 20 таси қазиб чиқаришда фойдаланилади. 1 таси (Хаккуль) консервациядаги ва 4 таси қидирув ишлари олиб борилаётган конлардир.

Фойдаланилаётган 20 та коннинг 2 таси (Калта-Қир ва Ташқудуқ) газ конлари. 18 таси (Кульбешкак, Даяхатин, Ходжиказган, Тайлоқ, Қумли, Қўшимча, Учкир, Ёрқин, Янгиқазган, Ғарбий Хаккуль, Шимолий Сузма, Миркомилқудуқ, Саватли, Чаккақум, Андакли, Жанубий Кульбешкак,Ғарби ва Тўмарис) газ конденсати конлари ҳисобланади.

Бошқарма тасарруфидаги ушбу конларда жами 502 та қудуқ мавжуд бўлиб, шундан 228 тасида газ ва газ конденсати қазиб чиқарилмоқда. Бир кунда 12,5 миллион м3 газ, 140 тонна газ конденсати қазиб олинаётир.

Ушбу ишлатилаётган конлардан бири “Андакли” бўлиб пресс-тур иштирокчилари дастлаб мазкур конда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Кондан йиллик 81 миллион куб метр табиий газ ва 0,5 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган. Кон ишчи ходимлари вахта режимида фаолият юритади.

[gallery-584]

Вилоятнинг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган “Андакли” конида ҳам ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур кон 2018 йилда ишлатишга қўшилган.

– Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатида кондаги қудуқлар мажмуаси 6 та, – дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Газли нефт газ қазиб чиқариш" бошқармаси Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти бошлиғи Азиз Раҳмонов. – Шундан ишлаётган қудуқлар 4 та, 1 та қудуқ тўла таъмирлашда ва 1 та қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб ўзлаштирилган. “Андакли” конидаги 5-сонли қидирув қудуғида юра қатламининг нефть ва газга бўлган истиқболлигини ўрганиш мақсадида бурғулаш ишлари бошланган эди. Қудуқни синаш жараёнида 2464–2459 метр оралиғидан (юра даври терриген ётқизиқларининг XVII қатлами) перфорация ишлари натижасида табиий газнинг кунлик дебити 16 мм штуцерда 426,5 минг куб метрни ва 34,1 куб метр газ конденсатини ташкил этади.

Жорий йилнинг январь-ноябр ойларида ушбу кондан 48,8 миллион м3 табиий газ, 0,43 минг тонна газ конденсати қазиб олинди. Ушбу конда 2 та қудуқ бурғуланиб ишлатишга топширилди. Натижада 22 миллион м3 қазиб чиқарилди. Қазиб олишни ошириш мақсадида 2 та қудуқда тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қўшимча 1,3 миллион м3 табиий газ қазиб чиқаришга эришилди. 

“Андакли” конидан қазиб чиқарилган табиий газ, қувурлар тармоқ мажмуасида йиғилиб, 10,2 километр диаметри 273 ммли газ коллектори орқали 700 мм Қумли-Учқир газ қувури орқали Газли газни қайта ишлаш заводига етказиб берилади. Заводда табиий газ олтингугурт бирикмаларидан тозалангандан кейин “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурларига етказиб берилади.
Пресс-тур иштирокчилари соҳа мутахассислари иштирокида “Ҳожиказғон” конида бўлишди. 

“Ҳожиқазғон” кони вилоятнинг Қоракўл туманида жойлашган. Кон 2006 йилда ишга туширилган. “Ҳожиқазғон” конида табиий газ қазиб олиш учун қудуқлар фонди 23 тани ташкил этади. Бугунги кунда кондан 1,1 миллион куб метр табиий газ қазиб олинади. 6 та қудуқлардан олтингугуртсиз қазиб олинаётган газ 8,4 километр д-426 мм газ қувури орқали “Кулбешкак” газни комплекс тайёрлаш қурилмасига узатилади. Узатилган газ суюқликлардан тозаланиб, д-426, узунлиги 31 километр бўлган газ қувури орқали Магистраль газ қувурларига етказиб берилади.

–Ҳар эрталаб тонгда туриб, мастеримиз томонидан берилган вазифаларни олиб, йўриқномалардан ўтамиз, – дейди оператор Толмас Фатуллаев. – Кузатувчиларимиз билан гуруҳларга бўлиниб, қудуқларда қилинадиган ишларни йўриқнома асосида бажарамиз. Ҳозирги вақтда “Ҳожиқазғон” конининг 40-қудуғидамиз. Бир ойда 15 кун давомида иш фаолиятини олиб борамиз. 15 кун дам оламиз. Бошқарма томонидан барча шароитлар яратилган. 

“2020 йил – Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да тизимда бажарилиши режалаштирилган ишлар босқичма-босқич якунига етказилмоқда.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” конидаги қудуқлардан

табиий газ қазиб олиш жараёнларини рақамлаштириш ва қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган. 
Қулбешкак газ-конденсат кони вилоятнинг Қоракўл туманида жойлашган. 2008 йил март ойида фойдаланишга топширилган. “Кулбешкак” конида табиий газ қазиб олиш учун қудуқлар фонди 25 тани ташкил этади. Бугунги кунда кондан 1,1 миллион куб метр табиий газ қазиб олинмоқда. Қудуқлардан қазиб олинаётган табиий газ мавжуд. 1- ва 2-сонли Кириш тармоқлари блокларида йиғилиб, газ коллектор қувурлари орқали “Қулбешкак – Учқир” газни олтингугурт биркмаларидан тозалаш комплексининг газ узатиш тизимига узатилади. Сўнгра 21,5 километр газ қувурлари орқали “Газли” газни қайта ишлаш заводига етказиб берилади.

Ушбу кондан қазиб олинаётган табиий газ миқдори тўғрисидаги маълумотларни аниқ юритиш ҳамда қувурлардаги газ ўтказиш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида кондаги 2-сонли Кириш тармоқлар блоки ҳудудида горизонтал сепаратор монтаж қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 

“Саватли” газконденсат кони 2019 йилда ишлатишга топширилган. 2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз кучи билан ушбу конда 20 та қудуқни бурғулаб ишга тушириши кўзда тутган. Ҳозирда конда қудуқлар фонди 7 тани ташкил этади. Бир кунда 602 минг куб метр табиий газ ва 6 тонна газ конденсати қазиб олинади. Ушбу кондан қазиб олинган газ миқдорлари 24,2 километр газ қувурлари орқали “Кулбешкак – Учқир” комплексига олтингугурт бирикмаларидан тозалаш учун юборилади. 

Вилоятининг Қоракўл тумани ҳудудида жойлашган “Дояхотин” конида иш вахта режими, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда давом эттирилади.

Ҳозирда кондаги қудуқлар сони 62 тадан иборат. Шундан ишлатилаётган қудуқлар сони 50 тани, мукаммал таьмирлашдагилари эса 2 тани, бурғулаш ишлари бажарилаётганлари ҳам 2 тани ташкил этади.

Ушбу кондан жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги даврида 664 миллион куб метр табиий газ ва 6,4 минг тонна газ конденсати қазиб олинган. 1 та қудуқ бурғуланиб ишга топширилган. Қўшимча 3 миллион куб метр табиий газ ва 0,042 минг тонна газ конденсати қазиб чиқаришга эришилган. 

Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш учун 3 та қудуқ мукаммал таьмирланиб ишга топширилган. “Дояхотин” конидаги қудуқлардан қазиб олинган табиий газ мавжуд 4 та газни йиғиш жойларида йиғилади. Узунлиги 50 киломтер 426 мм бўлган газ қувури орқали “Учқир” Газни олтингугуртдан тозалаш комплексига етказиб берилади.

2020 йилда “Дояхотин” конидан 1,415 миллиард куб метр табиий газ ва 12,3 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган. Яна 6 та қудуқ бурғуланиб ишга топширилиши кутилмоқда. Бу қудуқлардан эса қўшимча 38,3 миллион куб метр табиий газ ва 0,96 минг тонна газ конденсати қазиб чиқарилади. 5 та қудуқда мукаммал таьмирлаш ишлари олиб борилади. 

“Дояхотин” конидаги табиий газ ҳажмларини ошириш ҳамда Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларигача белгиланган босимларда барқарор етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ва сиқув компрессор станцияси қурилиши юзасидан технологик жараёнлар ўрганилмоқда.

Пресс-тур давомида оммавий ахборот восилари ходимларини қизиқтирган саволларига мутасаддилар томонидан батафсил жавоб берилди. 
Журналистлар иштирокидаги пресс-тур тадбири давом этмоқда.

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов, (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистлар газ қазиб олиш конлари фаолияти билан танишди