Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Болтиқ медиани ривожлантириш маркази ҳамда Рига олий ҳуқуқшунослик мактаби томонидан суриштирув журналистикаси бўйича хабардорлик ва кўникмаларни оширишга бағишланган семинар -тренинг ўтказилди.

Европа иттифоқи ва Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (BMZ) молиялаштираётган “Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш. Коррупциянинг кенг қамровли олдини олиш” лойиҳаси доирасида ашкил этилган тадбирда журналист ва блогерлар, ахборот хизматлари ходимлари иштирок этди. 

Семинарда журналистик суриштирув тамойиллари ва методологияси, ахлоқий дилеммалар, масъулиятли журналистика ва қонунчилик, тадқиқот усуллари — манбалар билан ишлаш, маълумотларни тўплаш ва фактларни текшириш, аудиторияни максимал даражада қамраб олиш ва таъсир ўтказиш учун нашр стратегиялари, суриштирув учун ҳикояларни аниқлаш ва уларни турли платформаларга мослаштириш каби мавзуларда сўз юритилди.

[gallery-23877]

Халқаро ва маҳаллий экспертлар, тажрибли журналистлар Европа, хусусан, Болтиқбўйи давлатлари оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлари фаолияти мисолида журналистик суриштирувнинг ўзига хос талаб ва масъулияти, бу борадаги қонунчилик ҳақида маълумот бердилар. 

Хусусан, суриштирув журналистикаси бўйича латвиялик етук журналист Инга Спринге журналистик суриштирувда эътибор қаратиш лозим бўлган масалалар, қонунчилик ва журналистик этика юзасидан тажрибалари билан ўртоқлашди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Маҳаллий эксперт, Anhor.uz сайти бош муҳаррири Лола Исломова бугунги кунда юртимиздаги журналист ва блогерлар томонидан тайёрланаётган журналистик суриштирув материалларининг сифати, асосий йўналишлари ҳақида сўз юритиб, бунда қайси манбаалардан фойдаланиш, қонунчиликка эътибор қаратди.

Семинар- тренинг давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар, шунингдек, гуруҳларга бўлиниб машғулот жараёнларида қатнашдилар.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналистик суриштирув ўтказишда нималарга эътибор бериш лозим?