ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Давлат кадастрлари палатаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармалари ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида қабул қилинган қарори мазмун-моҳияти, унинг ижроси тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакилларига тушунча  берилди. 

Таъкидландики, қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ер участкасини аукционга чиқаришда буюртмачи ҳисобланиб, агентликнинг ҳудудий бошқармасига электрон равишда барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан бошлаб 15 иш кунида энг яхши таклифларни аниқлаш орқали баҳоловчи ташкилотларни аниқлайди ҳамда улар билан шартнома тузиш, ер участкасининг бозор қийматини аниқлаш ишларини ташкил этилишини таъминлайди. 

Мазкур қарор билан тартибга солинган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби тўлиқ электрон шаклда эканлиги ва энг асосийси ўтказиладиган савдоларда расмийлаштириладиган ҳужжатларда инсон омили аралашмаслиги билан савдоларни ҳаққоний ва шаффоф тарзда бўлиши белгилаб қўйилган. 

Матбуот анжумани якунида журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга масъуллар атрофлича жавоб берди. 

[gallery-6575]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист ва блогерларнинг барча саволларига атрофлича жавоб берилди