Ўзбекистон Миллий университетида 2025-2026 ўқув йили учун журналистика йўналишига қабул бўйича ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтди. Ушбу муҳим жараёнда республиканинг барча ҳудудларидан келган абитуриентлар иштирок этди.

Имтиҳонлар икки босқичда — ёзма ва оғзаки шаклларда ташкил этилди. Ёзма босқичда абитуриентларга ижтимоий ҳаёт, оммавий ахборот воситалари ва замонавий ахборот муаммоларига оид мавзулар берилди. Бу орқали уларнинг мустақил фикрлаши, долзарб воқеаларга муносабати ва фикрни баён этиш услуби баҳоланди. Оғзаки босқичда эса савол-жавоб орқали уларнинг умумий дунёқараши ва журналистикага бўлган қизиқиши синовдан ўтказилди.

Баъзилар журналист бўлиш орзуси болалигидан шаклланганини айтса, бошқалар жамиятда фаол позиция эгаллаш истаги уларни бу йўналишга ундаганини билдирди.

Жараён давомида ота-оналар, абитуриентлар ва имтиҳон комиссияси аъзолари билан суҳбатлашдик. Самарқанддан келган абитуриентнинг онаси имтиҳонларни онлайн тарзда кузатиш имконияти борлигидан мамнунлигини билдириб, бу ёндашув ота-оналар учун катта қулайлик эканини таъкидлади.

Имтиҳонлар адолатли ва шаффоф тарзда, қатъий тартиб асосида ўтказилди. Ҳар бир босқичда жараёнлар кузатув остида бўлиб, комиссия аъзолари абитуриентларнинг ижодий салоҳиятини ҳалол ва холис баҳолашга алоҳида эътибор қаратди.

Шубҳасиз, бундай шаффоф ва замонавий ёндашувлар ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очади ва мамлакатимиз таълим тизимининг юксалаётганидан далолат беради.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EDw4OuAYNe4" title="Jurnalist bo‘lish orzusidagi yoshlar: O‘zMUda ijodiy imtihonlar qanday o‘tdi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Фардона Яхшибоева, Аброр Содиқов, Искандар Исматов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Журналист бўлиш орзусидаги ёшлар: ЎзМУда ижодий имтиҳонлар қандай ўтди? (+видео)