Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқин орада сайёрамизда янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди. Бунга дунё бўйлаб Марбург вируси кенг тарқалиши сабаб бўлиши мумкин экан.

Экспертларнинг хулосасига кўра, оғир геморрагик иситмани келтириб чиқарувчи ушбу инфекциядан ўлим даражаси ўта юқори – 90 фоизга тенг.

Ҳозир Африка қитъасининг Руанда давлатида мазкур патология билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Олимлар хавфли вирус энди Ер юзи бўйлаб кенг тарқалишидан хавотирда.

Маълум билишича, Марбург иситмаси одамларга кўршапалаклардан юқиши мумкин. Қолаверса, инфекцияга чалинган беморлардан ажраладиган биологик суюқликлар (қон, сўлак, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали ҳам фаол тарқалади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. Қолаверса, бу хасталикка қарши вакциналар ҳам яратилмаган.

Касаллик белгилари бошқа тропик иситма патологиялари билан ўхшаш. ЖССТ маълумотларига кўра, аломатлар тўсатдан бошланади ва бемор юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи ҳамда безовталикдан азият чекади.

Мушакларда оғриқлар кучайиб, тез-тез талваса юз беради. Қолаверса, диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.

Касалликнинг бешинчи кунида кўкрак, орқа ва қорин бўшлиғида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Оғир вазиятларда эса саккизинчи-тўққизинчи кунга бориб ўлим ҳолати содир бўлиши эҳтимоли бор.

Аввалги йилларда Марбург вируси Гана ва Экваториал Гвинея мамлакатларида ҳам рўйхатга олинган эди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ яқин орада сайёрамизда янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди