Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 135 миллион 646 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 930 мингдан зиёд киши вафот этган (12.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:37 ҳолатига кўра).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  хабарига кўра, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 675 707 янги ҳолати аниқланди, 11 746 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (13.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 136 миллион 663 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 945 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 30,772 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (13,527 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (13,445 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (4,980 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,649 миллиондан ортиқ).  

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 80 631, Ҳиндистонда 168 912, Бразилияда 71 832, Францияда 34 895, Россияда эса 8 320 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 675 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди