🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

ЖССТ: Коронавирус бўйича энг ёмон сценарий ортда қолди

ЖССТ: Коронавирус бўйича энг ёмон сценарий ортда қолди
Хориж хабарлари
Танлаш
10:54 / 24.02.2021

“Коронавирус пандемияси 2022 йилда якунланади”, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европадаги минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Даниянинг “DR” телеканалига берган интервьюсида.

Клюгенинг сўзларига қараганда, айни бир пайтда вирус тарқалишда давом этади, лекин бу борадаги чекловларни олиб ташлаш ҳам мумкин бўлади.  

“Энг ёмон сценарий ортда қолди, негаки ўтган йилнинг бошига қараганда ҳозир вирус ҳақида кўп нарсани биламиз. Вируснинг янги турлари пайдо бўлиши эса мослашув жараёнидаги меъёрий ҳолат. Ташкилотимиз вакциналар самарадорлигини кузатишда давом этади”, деди Клюге.

Муаллиф: uza