Миллий матбуот марказида Давлат кадастрлари палатаси томонидан 2022 йилда амалга оширган ишлар ва истиқболдаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда кўчмас мулк объектлари ҳисобини ва давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ҳамда соҳадаги келгуси режалар хусусида маълумотлар берилди.  

Қайд этилганидек, республикамизнинг жами ер майдони 44 миллион 892 минг 400 гектарни ташкил этади. Жумладан, қишлоқ хўжалиги 27 148,5 минг гектар, аҳоли пунктлари 224,1 минг гектар, саноат, транспорт, алоқа мудофаа 879,6 минг гектар, табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерлар 731,6 минг гектар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар 14,6 минг гектар, ўрмон фонди 12 057,3 минг гектар, сув фонди 827,1 минг гектар ҳамда захира ерлар 3 009,6 минг гектарни ташкил этади.  

Жами ер майдонидан 41,9 миллион гектарининг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими”да электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилган.  

Тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган 5 минг 745 гектар ер участкалари “Yerelektron” тизимига киритилди. Кадастр маълумотлар базаси 26 та давлат ташкилотлари ва бошқа идоралар билан интеграция қилинган.  

Кўчмас мулк базасидаги объектлар сони жорий йилда 8 минг 170 мингтани ташкил этади. Йил давомида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали кадастр паспортини шакллантириш масаласида жами 755 мингта ариза келиб тушган.  

2022 йил давомида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида жами 1 миллион 17 минг 100 та ариза келиб тушган, шундан 783 минг 700 таси ижобий ҳал этилган.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласида 1 миллиондан зиёд ариза тушган