Президент топшириғи – амалда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили февраль ойида Андижон вилоятига ташрифи чоғида мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли сонининг ўсиши билан электр энергияси истеъмоли ортиб бораётганлигини таъкидлаган эди. Сўнгги беш йилда юртимизда аҳоли хонадонлари, ишлаб чиқариш корхоналари сони кўпайганлиги натижасида Фарғона водийси вилоятларида электр энергиясига талаб 40 фоизга кўпайганлигини қайд этиб ўтганди.

Давлатимиз раҳбари юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берган эди. 

Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб, 2024 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида лойиҳа қиймати 28 миллион долларга тенг 9,55 МВтли 8 та микро гидро электрстанция ишга туширилди. 

Ишга туширилган гидроэлектрстанциялар бугунги кунда ҳудудлардаги минглаб хонадонларни узлуксиз электр энергияси билан таъминламоқда. Жумладан, ўтган йилнинг декабрь ойида ишга туширилган Избоскан тумани Гулистон маҳалласида “Vodiy Gidro Energiyasi” масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 10 миллион долларга тенг лойиҳа доирасида Катта Фарғона каналида барпо этилган қуввати 3,2 МВт бўлган микро гидроэлектрстанциянинг  ишга тушиши билан 9 минг хонадоннинг йиллик электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қопланди. 

Вилоятда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш, яъни янги гидроэлектр станциялар қуриш, мавжуд, лекин узоқ йиллардан буён ишламай турган мини ГЭСларни ишга тушириш орқали аҳолини электр энергиясига бўлган талабини қондиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги ишлар режа асосида давом этмоқда. 

Хусусан, 2025-2026 йилларда вилоятда “Ўзбекгидроэнергия” АЖ, маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан умумий қиймати 500 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳалар доирасида жами қуввати 200 МВт бўлган 763 та кичик ва микро гидроэлектр станция қуриш, фойдаланишга топшириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Жорий йил давомида Жалақудуқ, Балиқчи, Булоқбоши, Олтинкўл, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Марҳамат, Избоскан, Пахтаобод туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида қиймати 70 миллион долларга тенг лойиҳалар доирасида қуввати 31,3 МВтли 14 кичик ГЭС, қиймати 50 миллион долларга тенг лойиҳалар доирасида қуввати 23,7 МВТга 458 та микро ГЭС ишга туширилиши режалаштирилган. 

Ана шу кичик ва микро ГЭСларнинг ишга тушиши билан 220 мингта хонадоннинг электр энергияга бўлган эҳтиёжи қопланади. 

Мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар натижасида 2027 йилга бориб гидроэнергетика вилоятнинг электр энергияга бўлган талабининг 45 фоизини, аҳоли истеъмолининг 100 фоизини таъминлайди.

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда 472 та кичик ва микро ГЭС ишга туширилади