Дунёда тахминан 300 миллион нафарга яқин халқаро муҳожир бор. Бу дунё аҳолисининг 3,6 фоизини ташкил қилади. Маълумотларга кўра, халқаро мигрантларнинг 48 фоизи аёллар, 38 миллионга яқини болалар, 4,4 миллион нафари талабалар ва 164 миллион нафари меҳнат муҳожирлари ҳисобланади. Уларнинг 75 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги (20-64 ёш) одамлардир.

АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги мутасаддилари маълумотларига кўра, 2024 йилнинг ўзида 161,8 минг нафар фуқаро хорижга ишга юборилган.   

Мутахассисларнинг таъкидлашича, хорижга ишга жўнатишнинг бешта асосий босқичи мавжуд бўлиб, булар энг аввало салоҳиятли иш берувчиларни топиш, хорижда ишлаш истагидаги номзодларни аниқлаш ва танловлар ўтказиш, тил ва касбга мақсадли тайёрлаш, чиқиш олди ҳужжатларни расмийлаштириш, хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.   

Жорий йилда 200 минг нафар фуқаронинг Европа, Осий ва Тинч океани давлатлари, Араб давлатлари, МДҲ давлатлари ва Шимолий Америка минтақалари каби  хорижий давлатларга ишга жойлашишида кўмак бериш режалаштирилган. Шундан 40 минг нафар фуқаро инглиз, немис, корейс, япон ва рус тили каби хорижий тиллар бўйича ўқитилади. 60 минг нафар фуқаро тиббиёт, ҳайдовчилик, пайвандлаш, қурилиш ва автомеханик каби йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўқитилади.   

[gallery-21310]

Танлаб олинган номзодларга иш жойи талаблари, этикаси ва ички тартиб қоидаларига риоя қилиши лозимлиги, хорижий давлатлар тили, маданияти ва қонунчилиги борасида тушунчалар бериб ўтилади.   

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда 200 минг нафар фуқаро хорижга ишга юборилиши мумкин