Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Оролбӯйи умумий ўрта таълим мактабларида ҳам биринчи қўнғироқ жаранглади.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ӮзА мухбирига маълум қилишича, 2021-2022 ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига 34 минг нафардан зиёд бола қадам қўйган бўлиб, уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.  

Нукус шаҳридаги 37-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида янги ӯқув йилининг бошланиши муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари ижро этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этиб, мактаб жамоасини ва ўқувчиларни юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда янги ӯқув йилининг бошланиши билан муборакбод этди. Президентимиз томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган ғоя асосида таълим ва тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Ӯқувчиларнинг келажакда Ватанимиз тараққиётига катта ҳисса қўшишига қатъий ишонч билдириб, уларга бу йўлда муваффақиятлар тилади.

Ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида 85 та синфда жами 2683 нафар ўқувчи таълим олади. Шундан 310 нафари 1-синфига қадам қўйди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрами арафасида ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари учун мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Галина

Афанасьевна Цецура «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Барча синфларда янги ӯқув йили  “Мустақиллик дарси” билан бошланиб, унда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан соҳаларда амалга оширилаётган кенг кӯламли ислоҳотлар тӯғрисида батафсил маълумот берилди.

[gallery-3774]

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жўқорғи Кенгес Раиси мактаб ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди