
“Фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида маҳалла институтининг оилаларни мустаҳкамлаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашган ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба маҳалла институтининг ўзига хос ижобий хусусиятларини алоҳида таъкидлади:
– Маҳалла қадимдан Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, бу ҳолат мазкур тузилманинг барқарорлигидан далолат.
Бугунги кунда ХХI асрда маҳалланинг муқобили йўқ. Ушбу институт тажрибасини бутун дунёга тарғиб қилиш, тарқатиш керак, деб ўйлайман.
Шу билан бирга, маҳалланинг гендер тенгликни таъминлаш, болаларни муҳофаза қилиш, ногиронлиги бор шахсларга инклюзив хизматлар кўрсатиш соҳаларидаги вазифаларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳеч бир бола маҳалла эътиборидан четда қолиши мумкин эмас.
ЎзА