Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, бугун, 20 апрель куни кузатилган кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах вилоятининг Бахмал, Фориш, Ғаллаорол ва Ш.Рашидов туманларида сел оқимлари юзага келди.
Натижада айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари сел оқимларидан зарарланди.
Айни пайтда Бахмал туманининг Нурафшон МФЙ, Гулобод қишлоғи, Ғаллаорол туманининг Молтоб ҚФЙ Молтоб қишлоғи, Ш.Рашидов тумани Куёвбоши МФЙ ҳамда Фориш тумани Эгизбулоқ МФЙларида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ЎзА