Мамлакатимизнинг амалдаги қонунларига кўра, турли ҳужжатларни, штамп, муҳр ва бланкаларни тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Минг афсуски, бу қонунларимизни четлаб ўтиб, текин даромад қиламан, бойлик орттираман, дегувчи қонунбузарлар орамизда бор.

Жиззах вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан сохта диплом ясаб сотувчилар қўлга олинди. Пахтакор тумани “Оқбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро харидордан 400 АҚШ доллари миқдорида пул олиб, ваъда қилинган дипломни бераётган пайтда далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида сотувчи дипломни ўзига олдиндан таниш бўлган Пахтакор туманидаги ўрта умумтаълим мактаби директоридан 300 АҚШ долларига, у эса ўз навбатида шу ҳудуддаги касб-ҳунар мактаби директори ўринбосари вазифасида ишловчи шахсдан 200 АҚШ долларига сотиб олганлиги маълум бўлди. Олиб борилган терговга қадар текширув ишлари давомида Жиззах шаҳрининг “Заргарлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро қалбаки диплом ва иловаларни тайёрлаб, унга муҳр ва имзолар билан ишлов берганлиги аниқланди. Ушбу шахснинг яшаш манзилидан компьютер ва қоғоз чиқариш қурилмаси ҳужжатлаштириб олинди. Тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Энди улар қонун олдида жавоб беришади.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахлик сохта диплом ясовчилар қўлга олинди