Жиззахда ёш қиличбозлар беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда Қиличбозлик федерацияси ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида “Гарнизон бошлиғи кубоги” учун қиличбозлик бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган мусобақада иштирокчилар ўз маҳорати ва тайёргарлик даражасини намойиш этди. Шунингдек, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишлари ҳам амалга оширилди.
[gallery-29826]
Сабля йўналиши бўйича ўтказилган баҳслар якунига кўра, ўғил болалар ўртасида Рўзимурод Шакаров биринчи, Нуриддин Тошпўлатов иккинчи, Бекжон Жўраев ва Абдулла Сайдиев учинчи ўринни эгаллади.
Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Моҳинур Қаршибоева ғолиб деб топилди. Бону Яхшиликова иккинчи, Интизор Абдумаликова ва Лобар Каримова учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА