Порахўрлик касалига чалинган кимсаларни даволаш учун дунёнинг ҳеч бир мамлакатида ҳали вакцина ўйлаб топилмади.

Бу иллат бутун онгини эгаллаб бўлган кимсаларни суд орқали қонунга асосан энг муносиб жазо қўллабгина тўғри йўлга қайтариш мумкин. Лекин худди шу порахўрлик дарди билан вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси касалланган бўлсачи?

Шу ўринда халқимизнинг, порани канда қилмасанг, пароканда бўласан, деган ниҳоятда ўйлаб айтилган мақоли ёдга тушади...

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора олаётган пайтида қўлга олинди. 

У Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқ органидан юзага келган 23 миллион 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 миллион сўм талаб қилиб, пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.ҚАЮМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора билан қўлга тушди